Эргашбой Абдураҳмонов - кимё фанлари доктори, Самарқанд давлат университети Биокимё институти аналитик кимё кафедраси профессори, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби.

    Олимнинг 11 монография, 3 дарслик, 6 ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ услубий қўлланма, 500 дан ортиқ илмий мақолалари нашр этилган.

    20 га яқин мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. 5 илмий лойиҳа, 28 илмий ихтиролар муаллифи.

    Эргашбой Абдураҳмонов раҳбарлигида “Газлар анализи” илмий лабораторияси ташкил этилган. Мазкур лабораторияда олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича 3 кимё фанлари доктори ва 15 кимё фанлари номзоди ва фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимоя қилинган.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар.