У доривор ўсимлик бўлиб, бута, озиқ-овқат сифатида ҳам ишлатилади. Қадимги Хитой табобатида юрак хасталиги, буйрак ва буйрак тош касалликларини даволашда қўлланилган.

    Замонавий фармакология тадқиқотлари унинг, яъни қора гожининг антиоксидантлик, чарчоққа, диабетга қарши, юрак-қон томир ва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиши, ошқозон санчиғи, сариқ касаллигида, нафас олиш қийинлишувида ва бошқа кўплаб фармацевтик таъсирга эга эканлигини тасдиқлади.

    Асосан тиббиётда илдизи, барги ва мевасидан фойдаланилади. Ўсимлик меваларида жуда кўп антосиянинлар мавжуд, ушбу пигментлар табиий озиқ-овқат бўёқлари сифатида кенг қўлланилади. Қора гожи мевалари таркибида органик кислоталар, минераллар, витаминлар, антосиянинлар, полифеноллар, флавоноидлар, полисахаридлар мавжуд.

    Мевалари қайнатмалар, дамламалар, қуритилган ҳолатда ва баргларидан эса дамлаб истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, турли препаратлар шаклида ишлаб чиқарилади.

    Шунингдек, қора гожининг илдиз системаси яхши ривожланган бўлиб, эрозияни олдини олади.

 

Нодира Нуриллаева

Самарқанд давлат университети

ботаника кафедраси ўқитувчиси, PhD.