Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Микробиология институти директори, академик

Қ.Д.Давроновга!

Ассалому алайкум!

Ҳурматли Қаҳрамон Давронович!

 

Туғилган кунингиз билан табриклайман. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилангизга тинчлик, хотиржамлик,  ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.

Сиз биология соҳаси бўйича нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам тан олинган олимсиз. Шунингдек, кўплаб шогирдларнинг азиз  устози сифатида ҳам эътироф этиласиз.

Самарқанд давлат университети биотехнология илмий мактабининг шаклланиши ва тараққиётида ҳам Сизнинг  муносиб ўрнингиз бор.

Таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.