Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси
Самарқанд давлат университети
Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедраси мудири
Сурена Занжани
+998944740482
Инглиз адабиёти бўйича фан доктори (DSc). 2024 йилдан бери Самарқанд давлат университети иИнглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида фаолият юритади.
Сурена Занжани 2022-йилда “Адабиётда сассиз товушлар (Шекспирнинг Қиш эртаги ва О. Уайлднинг "Саломе" асарлари феменистик тадқиқи )” мавзусида фан докторлигини (DSc) ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 3 та китоб, 2 ўқув қўлланма ва 20 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи.
Инглиз тили тилшунослиги ва адабиёти кафедраси аъзолари
Атаева Гулбахор Мирсафаевна Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ инглиз тили кафедрасида 1980-йилдан буён фаолият юритиб келади. 1990-йилда "Междоменные единицы в фразеологии" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 10 ўқув, услубий қўлланма ва 50 дан ортиқ мақолалар муаллифи. 1 мақоласи Сcопус ва Веб оф Сcиенcе базасига кирувчи журналда эълон қилинган. |
|
|
Исакова Нодира Аззамовна Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2005-йилдан буён Самарқанд давлат университети Инглиз тили,тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 2021-йилда “Мустақиллик йилларида ўзбек тилига кириб келган хорижий сўзларнинг таркибий-мазмуний таҳлили (“Халқ сўзи” газетаси материаллари асосида)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган.Фаолияти давомида 1 монография, 1 ўқув қўлланма ва 10 услубий қўлланма, ва 2 та дарслик муаллифи. Шунингдек, олима бугунги қадар 12 дан ортиқ Веб оф Сcиенcе ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда бошқа нашрларда 40 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. https://scholar.google.com/citations?user=IFrI5msAAAAJ&hl=en
|
Рузиева Ситора Асроровна Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2014 йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида катта ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаб келади. 2020 йилда “КОНЦЕПТ «СЕМЬЯ» И ЕГО ОТРАЖЕНИЕ В АНГЛИЙСКОЙ И УЗБЕКСКОЙ ЯЗЫКОВЫХ КУЛЬТУРАХ” мавзусида (PhD) филология фанлари фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. 1 ўқув қўлланма ва 6 услубий қўлланмалар муаллифи. Бугунга қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 1 ҳамда бошқа нашрларда 40 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Уразкулова Азиза Анқаевна Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси. 1998 йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. Азиза Уразкулова фаолияти давомида 3 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунги қадар 2 нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳамда 30 дан ортиқ бошқа нашрларда илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Рофеева Шоҳида Давроновна Инглиз тили,тилшунослиги ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси 2019-йилдан буён Самарқанд давлат университети Инглиз тили,тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи лавозимларда ишлаб келмоқда. 20 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Фаолияти давомида 7 нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Ҳозирда инглиз ва ўзбек тилларида “билим” консептининг семантик майдониИ ва лингвомаданий хусусиятлари мавзусида илмий тадқиқот олиб боряпти. |
|
Тохирова Сарвиноз Хусеновна Тохирова Сарвиноз СамДУ инглиз тили,тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2018-йилдан буён ишлаб келади. 2024-йилда “Садриддин Айний асарларининг Европа адабиётига таъсири ва таржимаси” мавзусида филология фанлари доктори (PhD) номзоди бўлди Сарвиноз Тохирова фаолияти давомида 1та ўқув қўлланма, 20 та илмий мақола ва 3 та Веб оф Сcиенcе базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
Кадирова Феруза Рустамовна Кадирова Фируза СамДУ инглиз тили,тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2019-йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келади. Мустақил тадқиқотчи сифатида ушбу мавзуда “Teaching English Reading skills to the students of higher education” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Фируза Кадирова фаолияти давомида халқаро ва ОАК базасига кирувчи журналларда 15 га яқин илмий мақолалар эълон қилган. |
|
Нурова Гулчехра Тишабаевна 2020-йилдан бери СамДУ Инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедраси филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент лавозимида фаолият юритади. 2024-йил 3-ноябрда "Қиёсий адабиёт, қиёсий тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги" бўйича илмий тадқиқот олиб борган. Шу кунга қадар 15 халқаро мақола, 2 та манография чоп этган. https://multijournals.org/index.php/excellencia-imje/indexvv |
|
Расулова Дилфуза Сайфиддиновна rasulova.dilfuza18121985@mail.ru 2019 йилдан бери Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келади.Дилфуза Расулова фаолияти давомида 1 услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 13 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро журналларда эълон қилинган. |
|
Собирова Дилшода Аброровна 1997-йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. "Инглиз тили дарсида талабаларнинг компитентлиги" мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 1 дарслик, ва 10 услубий қўлланма, ва 50 дан ортиқ мақолалар муаллифи. |
|
Хушмуродова Шаҳноза Шаймонкулова Филология фанлари доктори (DSc), доцент. 2013-йилдан буён Самарқанд давлат университети инглиз тили, тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида ишлаб келмоқда. 2024-йилда “Linguistic and Cognitive Features of the Secondary Language Identity Formation in Bilingual Students” мавзусида филология фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Испания,Руминя, Буюк Британия давлатларида малака оширган.1 дарслик, 1 монография, 2 ўқув қўлланма ва 4 услубий қўлланма муаллифи. 70 дан ортиқ мақоласи халқаро ва маҳаллий журналларда эълон қилинган. https://scholar.google.com/scholar?hl=ru&as_sdt=0%2C5&q=Shakhnoza+Khushmurodova&btnG= |
|
Саидова Азиза Давлатовна
|
|
Расулова Инобат Илхомовна СамДУ инглиз тили,тилшунослиги ва адабиёти кафедрасида 2020-йилдан буён катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритади. Инобат Расулова фаолияти давомида хорижий журналларда 12 тадан кўп илмий мақолалар,1 та ўқув қўлланма ва 1 та услубий қўлланма эълон қилган. |
|
Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси чет тили кафедраси номи билан 1962 йил СамДУ чет тиллар факультети қошида ташкил топган. Бу кафедра факультетлараро кафедра бўлиб, асосан талабаларга инглиз тилидан сабоқ берган. Кафедрага дастлаб профессор Л.А.Клетнова, катта ўкитувчи Р.М.Маматов, доцент Б.Т.Турсунов, кейинчалик профессор А.М.Бушуй, профессор Сафаров Ш.С, доцент А.Н.Нурмухамедов, доцент М.Б.Бегматов, доцент Атаева Г.М, доцент Т.С.Исмаилов мудирлик қилган бўлса, ҳозирги кунда кафедрани профессор Р. Гаргеш бошқармоқда. Инглиз тили кафедраси ўз фаолияти давомида М.М.Нушаров, А.М.Бушуй, Б.Т.Турсунов каби таниқли профессорларни, А.Нурмухамедов, Пошали Усмон каби таниқли етук мутахассисларни етказиб берди. Кафедрада доцент Л.Л.Арустамян, доцент Юзликаева А.М, доцент Д.И.Фахрутдинова, катта ўқитувчилар: Х.Мирмухаммедова, Д.Ш.Мамажонова, К.З.Ходжаева, Кушшаева М.С, К.О.Мамадалиевалар талабаларга инглиз тилидан сабоқ берганлар. |
|
Ҳозирги кунда кафедрада Равиндер Гаргеш профессор лавозимида, Г.М.Атаева Н.Исакова, Ш.Хушмуродова, С.Рузиева доцент лавозимида, Н.Холмуродова, Б.Азизова, О.Умарова, С.Усмонов, К.Маҳкамова, Ф.Негова, С.Содикова, Д.Собирова, А.Уразкуловалар катта ўқитувчи лавозимида, М.Акабирова, Н.Кучимова, С.Тохирова, Ш.Рофеева, Ф.Кадирова, А.Бурханова, Д.Расулова, И.Расулова, С.Хасановалар ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатмоқдалар. Кафедра Япониядан келган ўқитувчи Нозоми Кусака талабаларга дарс бериб келмоқда. Кафедранинг ўқитувчилари халқаро илмий конфренцияларда ўз мақолалари билан мунтазам иштирок этиб келмоқда. Кафедранинг илмий салоҳияти 26%. Инглиз тили кафедраси умумий илмий мавзуси “Замонавий тилшунослик масалалари ва хорижий тилларни ўқитиш услубияти” мавзусида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. |
|
Бугунги кунда кафедра илмий ишларини савиясини ошириш мақсадида сўнгги уч йил давомида 3 та монография, 20 дан ортиқ услубий қўлланмалар яратилди. Кафедра аъзоларининг 100 дан ортиқ илмий мақолалари халқаро конференция тўпламларида, 50 та хорижий илмий журналларда чоп этилган. Кафедранинг ёш ассистентлари докторлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда. Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
|
Магистратура
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар