Самарқанд давлат университети ва Япониянинг Тоттори университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми асосида Япониянинг “Сакура Ссиенсе Эхчанге” дастури доирасида СамДУ олимлари томонидан қисқа муддатли грант қўлга киритилган.

    Мазкур грант асосида СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлот Ражабов бошчилигидаги ўн нафар талаба ва тадқиқотчилар 2023 йилнинг 10-19 декабрь кунлари Япониянинг Тоттори университетида бўлишади.

    Сафар мақсади талабаларни қурғоқчил ҳудуларда қишлоқ хўжалигини юритишнинг замонавий усуллари билан таништириш, ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.