Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, тарих фанлари доктори Бобур Ғойибовнинг “Суғдий ёзув чизма шакллари археограмматологияси” номли монографияси хақаро  "ГлобеЕдит" нашриёти томонидан чоп этилди.

    Мазкур монография жаҳоннинг қадим сивилизация марказларидан бири ҳисобланган Суғд тарихи ва суғдий ёзув чизма шакллари грамматологияси масалаларига бағишланади. Тадқиқотда финикия ва орамий ёзувнинг шаклланиши ҳамда оромий ёзувнинг мил. авв. ИИ асрда ўз ўрнини суғдий ёзувга бўшатиб берганлиги билан боғлиқ муаллифларнинг қарашлари манбалар асосида кўрсатиб берилган.

    Шунингдек, суғдий ҳарфларни улар акс этган манбалардаги шакли замонавий компютер дастурлари асосида аниқ чизиб кўрсатилганлиги ҳамда манбаларининг кўрсатилгани билан тадқиқот суғдийшуносликка оид бошқа ишлардан анчайин фарқланади. Ҳар бир ҳарфнинг финикия, оромий, паҳлавий ва суғдий шакллари солиштирган ҳолда ўрганилган. Қолаверса, ҳарфларнинг шакллари қадим суғдий ҳарфлар билан шаклан қиёсланган ва уларнинг хусусиятлари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, монографиянинг қисқача баёни ҳам инглиз тилида келтирилган.
    Тадқиқот тарихчилар, ахеологлар, этнологлар, тилшунослар ва Ватан тарихи билан қизиққан кенг жамоатчиликка мўлжалланган.

Юклаб олиш (PDF)

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.