Монографияда тожик маърифатпарварлик адабиётида лирик жанрларнинг шаклланиш тамойиллари, мазкур даврда бадиий тафаккур тадрижи, шеърий асарларнинг янгиланиши, бу ҳодисанинг тарихий, сиёсий, ижтимоий асослари баён этилган.  ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари шеъриятининг жанрлар рангбаранглиги, бу даврда ғазал, маснавий, таржиъот, мусаммат, қасида каби анъанавий лирик турларнинг эврилиши, “янги шеър”, “миллий шеър” каби истилоҳларнинг юзага келиши ифодаланган. Ушбу давр адабиётида анъанавийлик ва новаторлик, маърифатпарварлик ва жадид шеъриятида бадиий санъатларнинг функционал хусусиятлари, тожик маърифатпарварлик ва Эрон машрутият даври шеъриятининг типологик хусусиятлари қиёсий тарзда тадқиқ ва таҳлил қилинган. Шунингдек, монографияда мазкур давр шеъриятининг лингвопоэтик ва лингвостилистик хусусиятлари ҳам алоҳида қисматларда тавсифланган. 

    Монография филолог тадқиқотчилар, бакалаврлар, магистрантлар, докторантлар ҳамда адабиёт назарияси ва тарихи соҳалари  билан қизиқувчи мутахассисларга мўлжалланган.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.