Бугун Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар   мураббийси Ҳотам Умуровнинг туғилган куни.

    Самарқанд давлат университетида узоқ йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган олимни халқимиз ҳассос адабиётшунос, сўз заргари сифатида яхши билади.

    Илмий ва педагогик фаолияти давомида 14 фан номзоди, 5 нафар фан докторларини тайёрлади. Бир қатор дарслик, монографиялар, ўқув қўлланмалари, рисолалар, ўқув-услубий тавсиялар, адабий-танқидий мақолалари эълон қилинган.

    Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон, Сарвар Азимов, Зулфияхоним, Орифжон Икромовлар ҳаёти ва ижодини кенг тадқиқ этгани, уларнинг маънавий меросини халқимизга етказишдаги хизматлари алоҳида эътирофга сазовор.
    Самарқанд давлат университети жамоаси Ҳотам Умуровга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.