Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Хитой - Ўзбекистон таълим форуми доирасида Шенянг Аграр университети, Жилин халқаро таълим университети, Шимолий-ғарб политехника университети, Хейлонгжиянг университети, Хитой Коммуникациялар университети билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.

    Мазкур шартномалар қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, академик ҳамкорликни ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш каби масалаларни ўз ичига олади. Шунингдек, ҳаммуаллифликда китоблар нашр қилиш, талабаларнинг таҳсил олиш учун стипендия дастурларини ажратиш, халқаро конференциялар ҳамда қўшма лабораториялар ташкил этиш, қисқа муддатли стажировкалар ўташ назарда тутилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.