Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўртасида 4-10-январ кунлари "Соғлом турмуш - буюк келажак" шиори остида "шашка", "шахмат", "стол тенниси","волейбол", "футбол" спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу мусобақаларни ташкил этиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 - йил 5 - ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 - йил 30 - октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ижроси тўғрисида”ги 575 –сонли буйруғи, Самарқанд давлат университети ректорининг 454-ИЖ буйруғи асос қилиб олинган.
Шунга кўра, 2021 - йил 4-7 - январ кунлари айрим спорт турларидан мусобақалар ўтказилиб, ниҳоясига етказилди.
Якуний натижаларга кўра "шашка" спорт туридан:
1-ўрин — Математика факултети;
2-ўрин — Ректорат жамоаси;
3-ўрин — Филология факултети жамоасига насиб этди.

"Стол теннис" спорт туридан:
1-ўрин — Мактабгача таълим факултети жамоаси
2-ўрин — Жисмоний маданият факултети жамоаси;
3- ўрин — Рус филология факултетлари жамоалари эгаллашди.

"Волейбол" спорт туридан:
1-ўрин — Жисмоний маданият факултети жамоаси
2-ўрин — Биология факултети жамоаси;
3-ўрин — Мактабгача таълим факултети жамоаларига насиб этди. 

"Шахмат" спорт туридан:
1-ўрин — Математика  факултети жамоаси
2-ўрин — Филология факултети жамоаси;
3-ўрин — Кимё ва Педагогика факултетлари жамоаси эгаллади.

Мусобақалар давом этмоқда...