Қаттиқ жисмлар физикаси мудири

Ахроров Субхан Қурбанович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998912978849
  •  Электрон почта: s-axrorov@samdu.uz

Биография

1974-1979 йиллар Тошкент Политехника институти талабаси;
1979-1981 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси електроника илмий текшириш институти стажёр-тадқиқотчиси;
1981-1984 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси электроника илмий текшириш институти аспирант;
1985-1990 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси электроника илмий текшириш институти кичик илмий ходими;
1990-1994 йиллар Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти катта илмий ходими;
1994-1998 йиллар Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси ассистенти;
1998-2011 йиллар Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси доценти;
2011-2013 йиллар Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси мудири;
2013-2017 йиллар Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси доценти;
2017-2018 йиллар Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси катта ўқитувчиси;
2018-2020 йиллар Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси доценти;
2021 йилдан Самарқанд Давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси мудири;

СамДУда “Қаттиқ жисмлар физикаси” соҳасида мутахасисслар тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар 1975 йилда шу номдаги кафедра ташкил қилингандан бошланган.  Қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси 1975 йилда “Оптика ва спектроскопия” кафедраси қошида ЎзФА академиги А.Қ.Отахўжаев ва доц.А.Носировлар ташаббуси ҳамда Санкт Петербург Физика-техника институти олимлари академик А.Г.Смоленский, проф. В.В.Лемановларнинг бевосита кўмаги билан ташкил қилинган.

Дастлаб кафедрада ўқув ва илмий ишларни ташкил этиш Ленинград, Москва, Тарту, Тошкент каби йирик шаҳарларда таҳсил олган илмий ходимлар томонидан амалга оширилди. Жумладан кафедранинг илк профессор-ўқкитувчилари ва техник ходимларидан доцентлар  А. Носиров, С. М. Муродов, Ф. Р. Ахмеджанов, катта ўқитувчи И. А. Аветисян, ассистентлардан М. М. Ахмеджанова, В. С. Ким техник ходимлардан Б. Р. Намозов, А. Ж. Қораев, З. Т. Ходжаева, Б. А. Агишевлар қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида фаолият кўрсатишни бошлаганлар.

ПроессорВ.В.Леманов                 Доцент А.Н.Носиров

Дастлабкафедрани 1985 йилга қадар доцент Абдуҳаким Носиров бошқарди. 1985-1993 йилларда доцент С.М.Муродов, 1993-1996 йилларда доцент Ф.Р.Ахмеджанов кафедрага мудирлик қилган. 1996-2011 йилларда кафедрани доцент Э.У.Арзиқулов, 2011-2013 йилларда доц.С. Қ. Ахроров бошқарган бўлса, 2014 йилдан буён қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасини яна Э. У. Арзиқулов бошқариб келмоқда.

Доцент С.М. Муродов            Профессор Ў.Ёрқулов

Кафедрададастлаб “Кристаллография”, “Кристаллофизика”, “Кристаллоакустика”, “Металларфизикаси”, “Диэлектрикларфизикаси”, “Қаттиқжисмларфизикаси”, “Қаттиқжисмлароптикасиваспектроскопияси”,”Квант электроникаси”, “Ўтаюқоричастотали электроника”, “Гуруҳларназариясиваунингқаттиқжисмларгатадбиғи” кабикурсларданмаърузаларва ўқув лабораториялари ташкил этилди.  Замонавий асбоблар билан жиҳозланган илмий лабораториялар яратилди ва ҳорижий илмий  марказлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.   

СамДУ ректори, академик Ш. О. Алимов ташаббуси билан замонавий соҳа бўлган электроника соҳасини ривожлантириш мақсадида дастлаб кафедра қошида 1987 йилдан бошлаб“Физикавий электроника” ва 2003 йилдан бошлаб эса “Ярим ўтказгичли асбоблар ва микроэлектроника” соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бошлаб юборилди ва бу бошланган хаёрли ишлар шу бунги кунгача давом этмоқда.

Республикамиз мустаққилликга эришгандан сўнг 1994 йилдан бошлаб, кафедра қошида 5521700-“Электроника ва микроэлектроника” йўналиши бўйича бакалавлар тайёрлаш бошланди ва бугунга қадар бу соҳада 800 га яқин малакали электроника муҳандислари тайёрланди. Битирувчиларимизнинг кўпчилиги вилоятимиз, республикамиз ва ҳатто ривожланган чет мамлакатлардаги турли нуфузли ташкилотларда асосан электроника соҳасида мухандис сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Ҳозиргача қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида 2 нафар фан доктори, 12 нафар фан номзодлари етишиб чиқди. Шулар жумласига ф-м.ф.д., Ў.Ярқулов,  доцентлар З.Х.Раҳимов, Э.Арзиқулов, С.Қ.Ахроров, Б.Н.Шерматов, С.Н.Сражев, Х.Р.Абдукаримова, Т.У.Тошбоев, А.А.Эшбеков, А.Ғ.Абдусатторов, Ғ.Ғ.Ғуломов, ассистентлардан Ж.Т.Рўзимуродов, М.Тошбоев, С.Эшмаматов, Р. М. Усановларни киритиш мумкин.

Бундан ташқари кафедра халқаро илмий марказлар ва ОЎЮлари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан Россия ФА Сибир Бўлими Ярим ўтказгичлар физикаси институти, Ломоносов намидаги МДУ, Қозон физико-техника институти, Вухан университети (Хитой), Нагоя университети (Япония), Харьковрадиотехника институти (Украина), Уппсала университети (Щвеция), Латвия университети (Латвия)билан ҳар томонлама мустаҳкам алоқалар ўрнатган.

Ҳозирда кафедра битирувчилари академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари билан бир қаторда ишлаб чиқариш корхоналарида жумладан, «Сино» ОАЖ, «Эл Холдинг» компанияси, Жанубий Кореянинг “КОICA” компаниясининг Самарқанд шахрида очилган ўқув маркази, воҳадаги электроникага ихтисослашган хусусий корхоналарда ва бошқа нуфузли ташкилотларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси

Магистратура мутахассислиги ўқув режаси