Ilmiy kengash
Илмий кенгаши котиби
Болтаев Мардонкул
- Қабул вақти: Сешанба, жума (14-00 – 16-00)
- Телефон: (8 366)239-17-63
- Электрон почта: el-kotib@samdu.uz
Биография
- 1975-1980 йй. – Самарқанд давлат университети ўзбек ва тожик филологияси факултети талабаси.
- 1980-1990 йй. –Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факултети умумий тилшунослик кафедраси лаборанти, катта лаборанти, соатбай ўқитувчиси.
- 1990-1993 йй. –Самарқанд давлат университети факултетлараро ўзбек тили кафедрасиўқитувчиси.
- 1993-2008 йй. – Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси.
- 2008-2015 йй. –Самарқанд давлат университети амалий тилшунослик, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси доценти.
- 2009-2016 йй. –Самарқанд давлат университетининг девонхона мудири (ўриндошлик асосида).
- 2015-2017 йй. – Самарқанд давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчиси.
- 2017 йил мартдан ҳ.в. – Самарқанд давлат университети илмий кенгаши котиби.
УНИВЕРСИТЕТ КЕНГАШИ
Университет кенгаши Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011-йил 3 декабрдагн 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 181-сон қарори 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 2-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28-февралдаги 181-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 214-сон ва 2019-йил 1-апрелдаги “Вазирликнинг айрим буйруқларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 296-сон буйруқларига мувофиқ киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тайёрланган низом асосида ташкил этилади.
Кенгаш таркибига университет ректори, проректорлар, кенгаш илмий котиби, факултетлар деканлари, университет таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар раҳбарлари, мутахассис чиқарувчи айрим кафедралар мудирлари, ҳарбий кафедра бошлиғи, университетнинг айрим бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, университет ҳуузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази бошлиғи, университет қошидаги академик лицей директори ва университет катта юрисконсулти ўз хизмат лавозимлари бўйича киритилади. Бундан ташқари, кенгашнинг бошқа аъзолари факултетларнинг умумий мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Университет кенгашининг ваколат муддати 5 йил. Кенгашнинг мақсади университет жамоасининг интеллектуал салоҳияти, илмий, педагогик ва бошқа имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини ривожлантириш ҳақидаги Қарорлари, фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. Кенгаш мажлислари режа асосида ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар кенгаш раиси ва кенгаш илмий котиби томонидан имзоланади. Кенгаш қарорлари университет ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Кенгаши аъзолари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ф.И.О. |
Т/р |
Ф.И.О. |
||
1. |
Халмурадов Рустам |
Кенгаш раиси |
25. |
Ўроқов Сирожиддин |
Кенгаш аъзоси |
2. |
Болтаев Мардон |
Кенгаш котиби |
26. |
Келдияров Худоёр |
Кенгаш аъзоси |
3. |
Йўлдошев Рустам |
Кенгаш аъзоси |
27. |
Абсанов Ахмад |
Кенгаш аъзоси |
4. |
Солиев Аҳмаджон |
Кенгаш аъзоси |
28. |
Эшбўриев Рашид |
Кенгаш аъзоси |
5. |
Умидуллайэв Шуҳрат |
Кенгаш аъзоси |
29. |
Ражабов Тошпўлат |
Кенгаш аъзоси |
6. |
Хушвақтов Ҳаким |
Кенгаш аъзоси |
30. |
Мамасов Шавкат |
Кенгаш аъзоси |
7. |
Раҳмонов Исмайил |
Кенгаш аъзоси |
31. |
Жўрақулов Шоҳрух |
Кенгаш аъзоси |
8. |
Аҳатов Акмал |
Кенгаш аъзоси |
32. |
Арабов Нурали |
Кенгаш аъзоси |
9. |
Шукуров Шавкат |
Кенгаш аъзоси |
33. |
Ярашев Қувондиқ |
Кенгаш аъзоси |
10. |
Маҳматмуродов Шавкат |
Кенгаш аъзоси |
34. |
Ўроқов Шерзод |
Кенгаш аъзоси |
11. |
Элтазаров Жўлибой |
Кенгаш аъзоси |
35. |
Муранов Шаҳриддин |
Кенгаш аъзоси |
12. |
Муҳиддинов М.Қ. |
Кенгаш аъзоси |
36. |
Умаров Сардор |
Кенгаш аъзоси |
13. |
Халхўжаев Аҳмад |
Кенгаш аъзоси |
37. |
Бобоёров Абдусаттор |
Кенгаш аъзоси |
14. |
Лақаев Саидаҳмад |
Кенгаш аъзоси |
38. |
Низомова Нигора |
Кенгаш аъзоси |
15. |
Жўрақулова Дилфуза |
Кенгаш аъзоси |
39. |
Умаров Азамат |
Кенгаш аъзоси |
16. |
Вафоева Жамила |
Кенгаш аъзоси |
40. |
Абсаламов Шариф |
Кенгаш аъзоси |
17. |
Мирзаев Раҳматилла |
Кенгаш аъзоси |
41. |
Қурбонниёзов Сафар |
Кенгаш аъзоси |
18. |
Қурбонов Давлат |
Кенгаш аъзоси |
42. |
Рўзийэв Юнус |
Кенгаш аъзоси |
19. |
Аббосов Субҳон |
Кенгаш аъзоси |
43. |
Норбойэв Аллаёр |
Кенгаш аъзоси |
20. |
Қобилов Эргаш |
Кенгаш аъзоси |
44. |
Тўхлийэва Шарофат |
Кенгаш аъзоси |
21. |
Айматов Аминжон |
Кенгаш аъзоси |
45. |
Рустамов Ислом |
Кенгаш аъзоси |
22. |
Самадов Ахтамқул |
Кенгаш аъзоси |
46. |
Усманов Актам |
Кенгаш аъзоси |
23. |
Назаров Файзулло |
Кенгаш аъзоси |
47. |
Хўжаёров Бахтиёр |
Кенгаш аъзоси |
24. |
Жуманов Исроил |
Кенгаш аъзоси |
48. |
Муллажонова Нигина |
Кенгаш аъзоси |