Самарқанд давлат университети ректори

Халмурадов Рустам Ибрагимович

  •  Қабул вақти: Жума, 16:00 дан 18:00 гача
  •  Телефон: 0366-239-11-40
  •  Электрон почта: rektor@samdu.uz

Биография

  • 1949-йилда Самарқанд шаҳрида туғилган;
  • 1967-1972 йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти талабаси;
  • 1973-1977 йиллар - Киев автомобил йўллар институти илмий изланувчиси, аспиранти;
  • 1977-1978 йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти темирбетон ва тош қурилмалари кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси;
  • 1978-1986 йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти метал, ёғоч пластмасса қурилмалари кафедраси мудири;
  • 1986-1988 йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти қурилиш факультети декани;
  • 1988-1989 йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти илмий ишлар бўйича проректори;
  • 1989-1997 йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ректори;
  • 1997-1999 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 1999-2003 йиллар - Самарқанд давлат университети ректори;
  • 2003-2004 йиллар - Самарқанд вилояти ҳокими;
  • 2004-2004 йиллар - Самарқанд давлат университети ректори;
  • 2016-йил сентябрдан - ҳозирги вақтгача Самарқанд давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор;
  • 2017 йил - "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган;
  • 2022 йилдан - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Вазифалари

Олий таълим муассасаси ректори лавозим вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
  • Юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, бозор шароитида ишни ташкил этишнинг усулларини эгаллаган юқори маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
  • Давлат таълим стандартлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
  • Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;
  • Самарқанд давлат университети таркибий тузилмасидаги барча бўлинмалар ваколатларини белгилаб бериш, фаолиятларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, олий таълим    муассасасининг бошқарув лавозимларига муносиб кадрларни тайёрлаш, ходимларни танлаш, раҳбарлик лавозимига тавсия этиш ва ишга қабул қилиш;
  • Ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, интизомий жазо чораларини қўллаш;
  • Самарқанд давлат университети даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
  • Илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
  • Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;
  • Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан, масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
  • Маънавий-маърифий, тарбиявий ишларга раҳбарлик этиш, ходимлар ва талабаларда миллий ғояни шакллантириш;
  • Талабаликка, магистратура ва стажёр-тадқиқотчи, изланувчилар университетга қабул қилиш, ўқишдан четлатиш, тиклаш, ички тартибга риоя этилишини таъминлаш;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг касбий малака оширишларини таъминлаш;
  • Талабалар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, илмий-педагогик ходимлар учун маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги шароитларни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
  • Факультетлар ва кафедралар фаолияти, ўқув жараёни, маърузалар, амалий ва лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, бошқа турдаги машғулотлар сифатининг доимий назорат этилишини таъминлаш;
  • Самарқанд давлат университетида мутахассислар тайёрланадиган йўналиш ва ихтисосликлар соҳасининг ривожланиш истиқболларини аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш (илмий-амалий конференциялар ўтказиш, халқаро анжуманларда иштирок этиш, ахборот маконидан фойдаланиш шароитларини яратиш, фан-техника, технологиялар ривожланишига тааллуқли адабиёт, информацион материалларни келтириш), бунинг асосида давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув адабиётларини такомиллаштириб боришни таъминлаш, илмий изланишларни йўналтириб бориш;
  • Маркетинг хизматини ривожлантириб, таълим йўналиши ва ихтисосликларга талаб ва эҳтиёжни ўрганишни, битирувчиларни амалда ишга жойлашиши таҳлилини, мутахассисларни мақсадли тайёрлаш борасида ҳамкорлик шартномалари тузишни ташкил этиш;
  • Самарқанд давлат университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, университет Илмий Кенгашига раҳбарлик қилиш, университетнинг таркибий  тузилишини  такомиллаштириш,  таркибий  бўлинмаларини  ташкил этиш, тугатиш, ўзгартириш;
  • Хорижий ҳамкорлар билан илмий-ижодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция ва грантлар жалб этилишини таъминлаш, қўшма корхона (кафедра, илмий марказ, илмий тадқиқотлар, лойиҳалар ва ҳ.к.) лар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш;
  • Жамоат ташкилотлари, васийлар кенгаши ва бошқа шу каби нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятини олиб бориш;
  • Таълим жараёнини бошқариш бўйича ваколатли органлар томонидан белгиланган бошқа вазифалар ижросини таъминлаш.