Бўлими бошлиғи

Тиляев Муродулло Зиёдуллоевич

  •  Қабул вақти: Чоршанба, жума (14:00 - 15:00)
  •  Телефон: +99866-239-12-65
  •  Электрон почта: market@samdu.uz

Биография

1983 йилда   Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Кўл маҳалласида туғилган
2001 - 2003 йй. -    Самарқанд шаҳар “Рассом” фирмаси оператори
2004 - 2006 йй. -    Самарқанд давлат университети ректорати стенографисти
2006 - 2011 йй. -    Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқармаси диспетчери
2011 - 2017 йй. -    Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқармаси услубчиси
2017 - 2018 йй. -    Самарқанд давлат университети маркетинг бўлими бошлиғи
2018 - 2022  йй.-   Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари
2022 й. - ҳ.в.  Самарқанд давлат университети маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи

Маркетинг ва талабалар билан ишлаш бўлими​ вазифалари

    Республика ва тегишли ҳудудлар (вилоятлар) иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳа тармоқларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда янги таълим йўналишлари ёки мутахассисларни очиш, шунингдек таълим бозори талабларига жавоб бермайдиганларни тўхтатиш бўйича тайёрланган таклифларни таҳлил қилиш ва вазирликнинг тегишли бўлимларига тақдим этиш.

    Талабалар қабули кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалар)ни ҳисобга олган ҳолда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истиқболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш. 

    Университет битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш, тақсимот комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини (дастлабки, аниқлашган) ишлаб чиқиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчиларнинг шахсий тақсимот қайдномасини тузиш ҳамда умумлаштириш.

    Янги ўқув йили қабул режасининг бажаралиши (давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича қабул режаси, тушган аризалар, конкурс, қабул қилинган талабалар сони, уларнинг курслари, таълим йўналишлари бўйича (мутахассисликлар) бўйича тақсимланиши, ўқитиш тиллари ва ҳ.к.) ҳақида маълумотлар банкини яратиш. 

    Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларнинг касбий маҳоратини ошириш ва битирувчиларни ишга тақсимлаш борасида университетнинг тегишли бўлинмалари (турли-илмий услубий кенгашлар, илмий, ўқув-услубий бошқарма, факултетлар, кафедралар ҳ.к.) билан ҳамкорлик қилиш, улар томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолашда иштирок этиш, маркетинг сиёсатини амалга оширишда барча тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш.

    Корхона, муассаса, ташкилотлар, жисмоний шахслар билан мутахассислар тайёрлаш бўйича контрактларни расмийлаштириш.

    Халқаро маркетинг бўйича ишларни олиб бориш ҳамда маҳаллий ва хорижий жамғармалар, дастурлардан фойдаланиш, лойиҳалар тайёрлашда иштирок этиш.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2005-2006 ўқув-йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тоғрисида”ги 2005 йил 2 июн PQ-92-сонли қароридаги барча таълим йўналишлари бўйича давлат гранлари асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш борасидаги  вазифаларни ўз вақтида бажариш ва назорат қилиш.

    Университетда тайёрланаётган олий малакали кадрларга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг эхтиёжини факультетлар, кафедралар ва маъмурят билан ўрганиш асосида маълумотлар банкини шакллантириш.

    Меҳнат бозори конюктурасини ўрганиш, қабул кўрсаткичларига таклифни, истемолчиларнинг битирувчиларга бўлган реал буюртмалари асосида шакллантириш, талабалар контенгенти, битирувчиларнинг ишга жойлаштириш тўғрисидаги республика маълумотлар базасини ташкил этишга доир ҳужжатларни ўз вақтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш (раҳбарят билан келишган ҳолда).

    Давлат гранти асосида қабул қилинган бакалавр ва магистрлар билан ўқишни битиргандан сўнг таълим муассасаларида ёки корхоналарда камида уч йил ишлаб бериш ҳақида шартнома тузиш (бир ой ичида) битирувчиларни хоҳиш истагини инобатга олган ҳолда.

    Давлат гранти асосида битирган ёш мутахассисларни республикамиз иқтисодиёти тармоқларида самарали фойдаланиш учун уларни ўз вақтида иш билан таминлашга кўмаклашиш (раҳбарят билан).

    Ишга йўлланган талабаларнинг меҳнат шароитлари ва шартнома талабларини бажарилиши юзасидан аризаларни проректорлар ёрдамида кўриб чиқиш ва ечим қабул қилиш.

    Битирувчи талабаларга бўлғуси иш ўрни тўғрисида кенгроқ ахборотлар бериш, меҳнат ярмаркаларни ўтказишни ташкил етиш (раҳбарят ёрдамида).

    Ўтган ўқув йили битирувчиларини ишга жойлашганлиги тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.

    Давлат гранти асосида қабул қилинган талабани ўқишни тугатгандан сўнг ишга тақсимланган жойда камида уч йил мажбурий ишлаб бериши тўғрисида намунавий шартнома намунасини тарқатиш.

    Амалиёт учун зарур ҳужжатлар, ўқув-методик кўрсатмаларнинг бўлишлигини таъминлашниши, зарур ҳолларда техника ҳавсизлиги бўйича машғулот ва инструктажлар ўтказганлигини назорат қилиб борилади.

    Малакавий, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётларнинг боришини назорат қилиш ҳамда таҳлилдан ўтказиш.

    Талабалар амалиёти графигини бажарилишини назорат қилиш. Талабалар амалиётларини ташкил қилиш ва ўтказиш сифати устидан назорат ўрнатиш.

    Факультетлар томонидан бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ҳар бир битирувчининг малакавий сифатлари тўғрисида тавсифнома умумлаштиришни назорат қилиш.

    Ўқув йили охирида амалиётлар якуни бўйича деканлар, кафедра мудирлари ва амалиёт масъуллари ҳисоботларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш.