Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси, ректор маслаҳатчиси

Тухлиева Шарофат Бекташевна

 

Меҳнат фаолияти

 

  • 1976-1977 йй. – Сирдарё вилояти Боёвут тумани 1-сон мактаби фаранг тиллар ўқитувчиси
  • 1978-1980 йй. – Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 200-сон мактаби фаранг тиллар ўқитувчиси
  • 1981-1985 йй. – Самарқанд давлат университети аспиранти
  • 1985-2011 йй. - Самарқанд давлат университети  доценти
  • 2017 й. -Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича маслахатчи

Aсосий вазифалари ва функсиялари

  • университетда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш ишларини ҳамкорликда ташкил етади;
  • хотин-қизларнинг меҳнат жамоаларида, давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги мақсадли ишларни ташкил этишга кўмаклашиш ва уларнинг фикрларини тизимли мониторинг қилиш;
  • хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, реабилитация воситалари билан таъминлаш ишларига кўмаклашади;
  • ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, ерта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдамлашади;
  •  хотин-қизлар ва еркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади ва тегишли таклифлар ишлаб чиқади;
  • хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилади, зўравонликдан жабрланганларни аниқлаш, уларни реабилитация қилиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиявий таклифларни киритади;
  • хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок етади;
  • Талаба-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни ижтимоий фаолликка йўналтириш, улар ўртасида ижтимоий фойдали меҳнат тури билан шуғулланадиган, ибрат намунасига ега бўлган хотин-қизларнинг ҳаёт фаолиятлари ва турмуш тарзларини кенг тарғиб қилиш;
  • хотин-қизлар ўртасида турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ва “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни танлашда қонунийлик, ижтимоий адолат, шаффофлик тамойилларига риоя етилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
  • миллий ва халқаро қонунчиликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ҳужжатлар, стандартлар ва талабларнинг жорий этилишини таъминлайди ва бевосита иштирок этади;
  • тизимда самарали меҳнат қилаётган аёл ходимларни Давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича таклиф киритади.

 

Самарқанд давлат университетида ташкил  қилинган хотин-қизлар бошланғич ташкилоти аъзолари

 

Тухлиева Шарофат Бекташевна - университет хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси

Суванова Рохила Акрамовна – аъзо

Курбанова Дилором Асадовна – аъзо

Маджидова Танзила Рахимовна  – аъзо

Нуруллаева Нодира Сайфуллаевна – аъзо

Мустафаева Дилафруз Саидкуловна – аъзо

Қурбонова Шахноза Бахриллоевна– аъзо

Умматова Ситора Шавкатуллоевна – аъзо

Хасанова Шохиста Хасановна– аъзо

Аҳророва Маҳина Авазовна – аъзо

Зайналова Камола Нодировна– аъзо

Майинова Умида Кучкаровна– аъзо

Мавлянова Тамилла Мавляновна– аъзо

Асророва Дилдора Абдувахобовна– аъзо

Тошпўлатова Азиза Тойировна– аъзо

Mardanova Iroda Husniddin qizi– аъзо

Маҳмудова Мохинур Равшанбековна– аъзо