Университетда стипендия тайинлаш ўқув йилида икки маротаба ўтказилади ва стипендия аввалги семестр якуний назорат натижалари эълон қилинганидан сўнг, ректорнинг буйруғи билан ҳар бир ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб тайинланади ва тўланади.

    Давлат гранти асосида таълим олаётган, ўқув семестри учун ўзлаштириш натижалари бўйича узрсиз сабабларга кўра академик қарзи (бир ёки ундан ортиқ фанлар бўйича 55 фоиздан кам рейтингга) бўлган талабалар кейинги ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Белгиланган тартибда академик қарзини бартараф этган (тегишли фанлар бўйича 55 ва ундан ортиқ фоиз тўплаган) ва фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиздан кам қисми «қониқарли» баҳо (рейтинг кўрсаткичи 71 баллдан кам) бўлган талабаларга стипендия академик қарзни бартараф этиш муддати тугаганидан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб, стипендиянинг базавий миқдорида кейинги ўқув семестрига қадар тайинланади.

Стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларидан қатъи назар базавий миқдордаги стипендия тайинланади ва тўланади.

Университетда бугунги кундаги стипендиялар миқдори

Т/р

Статус

Ойлик стипендия миқдори

1

Базавий стипендия

517 880

2

“Аълочи” (+20%)

621 456

3

“Ногирон” (+50%)

776 820

4

Докторантура

6 320 400

5

Таянч докторантура

4 946 840

6

Стажер-тадқиқотчи

4 379 200