Институт директори

Ражабов Тошпўлот Файзуллоевич

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 12:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99897 611-34-77
  •  Электрон почта:

Биография

1997-2001 йиллар - Самарқанд давлат университети талабаси
2001-2003 йиллар - Самарқанд давлат университети магистранти
2003-2007 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими кичик илмий ходими
2007-2010 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими аспиранти
2010-2012 йиллар - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими кичик илмий ходими
2012-2017 йиллар - Самарқанд давлат университети Экология масалалари бўйича муаммовий лабораторияси катта илмий ходими
2016-2017 йиллар  - Самарқанд давлат университети илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи
2017-2019 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми Кимё-биология фанлари бўлими раҳбари, илмий котиб
2019-2020 йиллар - Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети декани
2020 - 2022 йиллар  - Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат  хавфсизлиги факультети декани
2022 йилдан - Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат  хавфсизлиги институти директори

ИНСТИТУТ ХАҚИДА

Университет таркибидаги янги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти 2022 йилда ташкил этилди. Мазкур институт замонавий илм-фан ютуқлари, хусусан илғор биотехнологик ютуқларни таълим тизимида кенг ва самарали жорий этиш орқали замонавий аграр таълим тизимини шакллантириш ва янги авлод агромутахассисларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилган.
Институт таркибида қуйидаги 3 та кафедра фаолияти йўлга қўйилган: (1) Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси; (2) Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси; (3) Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси.
Бугунги кунда институтда 22 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. институтда 8 та бакалавр таълим йўналишлари ва 2 та магистратура мутахассисликлари мавжуд. Институтда “Мевачилик ва узумчилик”, “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, “Агрокимё ва агротупроқшунослик”, “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)”, ва “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш” каби бакалавр таълим йўналишлари ҳамда Узумчилик ва узумни қайта ишлаш технологияси ва Ҳимояланган ер мева сабзавотчилиги магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. 
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида институт Италиянинг Болонья университети, АҚШнинг Невада университети, Исроилнинг Холон технология институти, Туркиянинг Анқара университети, Россиянинг Белгород университетлари ва минтақамизда фаолият кўрсатаётган ИКАРДА ва ИКБА халкаро аграр тадқиқот марказлари билан хамкорлик олиб бормоқда. Шунингдек, ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий қишлоқ хўжалик кооперациялари ва  агросаноат кластерлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ишлари ўрнатилмоқда.

Институтнинг ўқув жараёнларини замон талаблари ва стандартларига мос равишда ташкил этиш мақсадида етакчи хорижий университетлар билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилмоқда.  Институтнинг хорижий ҳамкорлари Италиянинг Болонья университети, Венгриянинг Сегед университети, АҚШ нинг Невада университети, Туркиянинг Анқара университети, Россиянинг Белгород университети.

 

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида мавжуд таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари

    Бакалавриат таълим йўналишлари

Агрокимё ва агротупроқшунослик

Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)

Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича)

Зооинженерия: балиқчилик

Мевачилик ва узумчилик

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик

Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

 

    Магистратура мутахассисликлари

Экспериментал агрокимё

Агрокимё

Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги

Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича)

Субтропик ва цитрус мева экинлари

Узумчилик ва узумни дастлабки қайта ишлаш

Мева-сабзавотчиликда биотехнология

Сабзавотчилик ва полизчилик

Картошкачилик

Ҳимояланган ер мева сабзавотчилиги

Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти кафедралари