Марказ директори

Умаров Сардор Якубович

 

  • Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: +99891-525-25-89
  • Электрон почта: sardor.umarov.2013@mail.ru

 

Биография

2009-2013 йиллар - Самарқанд Давлат университети тарих факультети талабаси.

2013-2015 йиллар - Самарқанд Давлат университети Умумий тарих кафедраси магистранти.

2015-2019 йиллар – Самарқанд Давлат университети Жаҳон тарихи кафедраси кабинет мудири.

2019-2019 йиллар - Самарқанд Давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети ассистенти.

2019-2020 йиллар - Самарқанд Давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.

2020-2022 йиллар - Самарқанд Давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари.

2022 йилдан Ш.Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети Халқаро таълим дастурлари маркази директори

 

МАРКАЗ ҲАҚИДА

    Самарқанд давлат университети  Халқаро таълим дастурлари маркази

    Замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2019-йилда Самарқанд давлат университетида хорижий олий таълим муассасасалари билан ҳамкорликда Халқаро таълим дастурлари факултети ташкил этилди. Мазкур факултет 2022-йилда Халқаро таълим дастурлари марказига айлантирилди.

    Халқаро таълим дастурлари марказида Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Исроил, Белорус Республикаси, Россия ва АҚШ каби ривожланган давлатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қоъшма таълим дастурлари мавжуд.

    Марказда 10 та бакалавриат йўналишлари ва 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда марказда 80 нафар, хорижий ҳамкор ОТМларида эса 120 га яқин бакалавр ва магистрантлар таҳсил олишмоқда.

    Марказда “Халқаро муносабтлар”, “Иқтисодиёт (Саемаул Студиес)”, “Тарих (Буюк ипак йўли тарихи)”, “Мактабгача таълим”, “Амалий математика”, “Технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш”, “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси”, “Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари”, “Рақамли иқтисодиёт”, “Иқтисодиёт” бакалавриат йўналишларида таълим олиб борилмоқда. Ушбу йўналишлар бўйича ўқишнинг биринчи ва иккинчи йиллари СамДУда олиб борилади. Дастлабки икки йиллик ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиради. Ушбу таълим йўналишлари бўйича хорижда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўлади.

    Магистратура мутахассисликлари бўйича 12 та қўшма таълим дастурлари ташкил этилган. Булар “Мехатроника ва робототехника”, “География”, “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар”, “Музейшунослик, тарихий-маданий объэктларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш”, “Психология”, “Ҳужжатчилик, ҳужжатшунослик ва архившунослик”, “Биотехнология”, “Сунъий интеллект”, “Тиббий-биологик аппаратлар, тизимлар ва мажмуалар”, “Агробиотехнология” ва “Узумчилик ва виночилик” ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Магистратура йўналишида таҳсил оладиган талабалар ўқишнинг биринчи йилини СамДУда ва иккинчи йилини хорижий ОТМда олиб боради.

    Бугунги кунга қадар хорижда ўқишни муваффақиятли тугатган 150 нафардан ортиқ талабалар ва 20 нафардан ортиқ магистрантлар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўлди. 

    Марказда таълим жараёнларини самарали ва юқори даражада ташкил этиш мақсадида малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Ҳозирги кунга қадар ҳамкор хорижий университетлардан 4 нафар мутахассислар марказда доимий равишда фаолият кўрсатишмоқда. Жумладан, Хитойдан 1 нафар, Ҳиндистондан 1 нафар, Япониядан 1 нафар ва Жанубий Кореядан 1 нафар профессор-ўқитувчилар марказ талабаларига дарс бериб келмоқда. Истиқболда 10 нафарга яқин хорижий мутахассисларнинг доимий равишда таълим жараёнларига жалб қилиниши режалаштирилган.

 

Қўшма таълим дастурлари                                                 Битирувчилар ҳақида

 

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналишлари

  • Тарих (Буюк ипак йўли тарихи)
  • Мактабгача таълим
  • Амалий математика
  • Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
  • Материалшунослик ва янги материаллар технологияси
  • Технологик жараёнлар, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш
  • Рақамли иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича)
  • Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича)
  • Халқаро муносабатлар
  • Иқтисодиёт (Саемаул студиес)

Магистратура мутахассисликлари

  • Мехатроника ва робототехника
  • География
  • Инсон ресурсларини бошқариш
  • Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар