Рақамли таълим технологиялари маркази
Марказ бошлиғи
Биография
Рақамли таьлим технологиялар марказ бўлим бошлиғи раҳбарининг вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни асосида таълим тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотларни амалиётга тадбиқ этиш,ёшларни фан-техника ютуқларидан баҳраманд қилиш, университетда масофадан ўқитишни ташкил этиш, компютер саводхонлигини таъминлаш, айниқса талабаларни ахборот технологияларининг энг замонавий ютуқларидан хабардор қилишда, амалда компютер билан ишлашнинг юқори техника ва технологиясини ўзлаштиришга, электрон почта, “МОДEМ” алоқаси борасида малакага эга бўлиш ва жаҳон компютер занжири
“ИНТEРНEТ” дан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланади:
Университет локал тармоғини интернет алоқаси билан таъминлаш;
Масофадан ўқитишни ташкил қилиш;
Республика ДТМ билан тармоқ орқали боғланиб, ўқувчиларга ўз билимларини синаб кўриш имкониятини яратиш пулли хизмати;
Электрон дарсликлар яратиш, уни университет локал тармоғига киритиш ва шу асосда электрон кутубхоналар ташкил қилиш;
Университетда ўқув, илмий ва информацион технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларни оммалаштириш ҳамда университет кутубхона фондини турли кўринишдаги адабиётлар ва қўлланмалар билан бойитиш;
Марказ қошида босмахона ташкил қилиш ва бу босмахонадан юқори даражада фойдаланишни ташкиллаштириш;
Халқаро миқёсдаги илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва талабаларга чет эл грантларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Хорижий ва ҳамдўстлик давлатлари билан информацион технологиялар соҳасида узвий алоқа боғлаш ва ҳамкорлик шартномаларини тузиш;
Ўқув бўлими билан биргаликда университетда талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизимини қўлланилишини назорат қилиш;
Рейтинг тизими бўйича университет профессор-ўқитувчилари учун услубий анжуманлар, семинар ва консултациялар ташкил этиш ва унинг натижаларини кафедра, факультет ва университет мажлисларида муҳокама этиб бориш;
Компютер синфларидан фойдаланиш борасида университет рахбарияти ва илмий кенгашига таклифлар киритиш.
Компютер технологиялари ва дастурларининг ривожланишини ўрганиб бориш, лицензияланган дастурлардан фойдаланишни ташкил этиш ва янги компютерлар харид этиш борасида таклифлар киритиш.