Ахборот-ресурс маркази директори

 Рустамов Аброр Аликулович

 

  • Қабул вақти: 
  • Телефон: +998 97 913 43 88
  • Электрон почта: 

Биография

  • 1988 йил 7 мартда Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган.
  • 2008-2012 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети талабаси.
  • 2012-2013 йилда Самарқанд тиббиёт институти ахборот технологиялари марказида инженер программист лавозимида ишлаган.
  • 2013-2015 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали магистранти.
  • 2016-2017 йилларда Самарқанд тиббиёт институти Ахборот технологиялари марказида 2-тоифали инженер дастурчи лавозимида ишлаганман.
  • 2018-2021 йилларда Самарқанд тиббиёт институти информатика, информацион технологиялари кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаган.
  • 2021-2022 йилларда Самарқанд давлат университетининг Ахборот технологиялари марказида раҳбар.
  • 2023 йил январь ойидан бошлаб Самарқанд давлат университетининг ахборот-ресурс бош маркази директори

    МАРКАЗ ҲАҚИДА

    Самарқанд давлат университетининг фундаментал кутубхонаси 1927 йилда ташкил топган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-381 сони қарори асосида Самарқанд давлат университетининг Илмий ахборот – ресурс маркази (АРБМ) ташкил этилди. Бунда марказ тизими ва унинг фаолияти тубдан ўзгарди.


    Ҳозирги кунда АРБМ да 5 та бўлимлар мавжуд:

    1)    Илмий услубий ва ахборот маълумот (даврий нашрлар) бўлими;

    2)     Ахборот кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тизимлаштириш бўлими;

    3)    Ахборот кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими (абонентларга хизмат кўрсатиш, ўқув заллари ва китоб сақлашни инобатга олган ҳолда);

    4)     Электрон ахборот –ресурслар бўлими;

    5)    Хорижий ахборот кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлими.

    Самарқанд давлат университети Ахборот-ресурс бош марказининг умумий фонди -2709527 нусхани ташкил этади. Шундан, дарсликлар- 436202 нусха,  ўқув қўлланмалар - 628171 нусха, илмий адабиётлар - 958791 нусха, бадиий адабиётлар- 173132 нусха, бошқа адабиётлар - 293696 нусха ва хорижий адабиётлар 221253 нусхани ташкил этади.

    АРБМ ва унинг филиалларида 19616 нафар фойдаланучи мавжуд. Шундан, 18442 нафари талабалар, 1174 нафари профессор-ўқитувчи ва бошқа фойдаланувчиларни ташкил этади.

    АРБМ ва унинг филиалларида ҳаммаси бўлиб 7 ўқув заллари мавжуд ва унда 430 та иш ўринлари ташкил қилинган. АРБМнинг марказий ўқув зали ва талабалар турар жойи қошида мавжуд бўлган 3 ўқув заллар 2-сменада, яъни соат 8:00  дан 21:00 гача фаолият олиб боради.