Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор
Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор
Ахатов Акмал Рустамович
- Қабул вақти: Сешанба, жума (14:00-15:00)
- Телефон: 0366-239-10-79
- Электрон почта: irossu@samdu.uz, a-rustamovich@samdu.uz
Биография
- 2001-2004 йиллар Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедрасида аспиранти;
- 2003-2005 йиллар Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедраси ассистенти;
- 2005-2006 йиллар Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедра катта ўқитувчиси;
- 2006-2014 йиллар Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедра доценти;
- 2014-2016 йиллар Самарқанд давлат университети ахборотлаштириш технологиялари кафедра профессори;
- 2016-2017 йиллар Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлим бошлиғи;
- 2017-2019 йиллар Самарқанд давлат университети амалий математика ва информатика факультети декани;
- 2019 йил февраль ойидан августга қадар Ўзбекистон Ресбупликаси Халқ таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари марказининг инновация ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлигиʼ;
- 2019-2021 йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари;
- 2021-2022 йил Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси кафедра мудири.
- 2022 йил февраль ойидан ҳозирги вақтагча Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор
Вазифалар
-
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, хорижий илғор тажрибани ўрганиш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш борасида муайян ишларни амалга ошириш.
-
Вазирликнинг 2005 йил 13 апрелдаги «Олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тўғрисида»ги 81-сонли буйруғига биноан чет эл сафарларига юборилаётган университетнинг вакиллари ҳужжатларини кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
-
Донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг техник ёрдам дастурлари доирасида университетда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мониторингини олиб бориш ва ҳар чоракда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳисобот киритиш.
-
Европа Иттифоқининг дастурлари бўйича университет томонидан тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва Европа Иттифоқи Комиссиясига молиялаштириш учун вазирликнинг тегишли хулоса ва тавсияларини тайёрлаш.
-
Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари учун лойиҳалар таҳлили асосида семинар, давра суҳбатларини ташкил қилиш.
-
Университетнинг хорижий ҳамкорлар билан тузадиган битим, шартнома ва протоколларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш. Зарурат бўлганда ҳужжатларни тегишли ташкилотлар билан келишиш.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқаларга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлаш.
-
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро таълим ташкилотлари ва жамғармалари билан ҳамкорликда таълим соҳасининг устувор йўналишлари бўйича семинар, ўқув куроллари ва илмий-амалий анжуманлар ўтказиш.
-
Хорижий мамлакатлар таълим вазирликлари, халқаро таълим ташкилотлари ва дипломатик ваколатхоналар вакиллари, чет эл олий таълим муассасалари делегациялари билан учрашувларни ташкил килиш.
-
Хорижий фуқароларни ўқитишдан келиб тушадиган валюта тушумлари ҳақида ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сўровларига биноан тайёрлаб бориш.
-
Хорижий ҳамкорлар томонидан стажировка ўташ, малака ошириш, ўқув курсларида қатнашиш, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун эълон қилинадиган грантлар танловига университет профессор-ўқитувчилари, талаба, магистрант ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларини тавсия этиш.
-
Эълон қилинаётган халқаро грантлар ҳақида ахборот жамлаб тарқатиш ва университет кафедраларига лойиҳалар тузишга кўмаклашиш, ҳамда лойиҳа ижросига бевосита иштирок этиш.
-
Халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар, конференциялар, семинарлар ҳақида маълумотларни тўплаш ва факультетга етказиш. Университетда ўтказиладиган анжуманлар ҳақида ахборот тарқатиш, университет веб сайтини янгилаб боришга ёрдам кўрсатиш.