Магистратура маркази
Магистратура маркази бошлиғи
Низамова Нигора Негматовна
- Қабул вақти: Душанба, чоршанба, жума кунлари 15:00 дан 17:00 гача
- Телефон: 0-366-239-15-23
- Электрон почта: n-nizomova@samdu.uz
Биография
-
1989-1994 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
-
1994-1997 йй. - Самарқанд давлат университети қошидаги 1-физика математика лицейи оъқитувчиси
-
1997-1998 йй. - Самарқанд давлат университети математика кафедраси стажёр-тадқиқотчиси
-
1998-2003 йй. - Самарқанд давлат университети ҳисоблаш усуллари кафедраси аспиранти
-
2003-2014 йй. - Самарқанд давлат университети ҳисоблаш усуллари кафедраси ассистенти
-
2014-2015 йй. - Самарқанд давлат университети ҳисоблаш усуллари кафедраси катта оъқитувчиси
-
2015-2017 йй. - Самарқанд давлат университети амалий математика кафедраси катта оъқитувчиси
-
2017-2017 йй. - Самарқанд давлат университети оптимал бошқариш усуллари кафедраси катта оъқитувчиси
-
2017-2019 йй. - Самарқанд давлат университети амалий математика ва информатика факультети декан оъринбосари
-
2019 й. – 2022 - Самарқанд давлат университети магистратура боълими бошлиғи
-
2022 й. –ҳ.в. - Самарқанд давлат университети Магистратура маркази бошлиғи
Магистратура бўлимининг вазифалари:
- Самарқанд давлат университетида мутасадди кафедралар ва деканатлар билан биргаликда фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, ректор буйруқларининг факультетлар, кафедралар, бўлимларда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини талабаларга етказиб бориш;
- Магистратура мутахассисликлари учун зарурий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, кадрлар буюртмачилари талаб ва таклифлари асосида уларни мунтазам такомиллаштириб бориш;
- университети билан корхона, ташкилот, хусусий корхона ва фирмалар ўртасида йўналиш бўйича манфаатли ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва уларни амалга ошириб бориш;
- университет барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
- магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
- магистрантларга тақдим этилаётган таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилиш;
- магистратурада педагогик фаолиятга жалб этиладиган ўқитувчиларга юклатилган вазифаларни амалга оширишларини назорат қилиш, уларни ижтимоий-касбий ва шахсий фаоллигини ошириш;
- магистратурада мавжуд ҳолатни тизимли равишда таҳлил қилиш, муаммоли ҳолатларни аниқлаш, магистратурани ривожлантириш тенденциялари бўйича устувор йўналишларни аниқлаш;
- магистрларни келгусида ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш;
- магистратнларнинг илмий-педагогик, илмий-тадқиқот ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича фаолиятини “Магистратура тўғрисида” Низомга мувофиқ магистратларнинг календарь иш режасига биноан амалга оширилишини назорат қилиш;
- магистрлар тайёрлаш масалаларини таҳлил қилиш ва улар юзасидан мунтазам равишда ҳисоботлар тайёрлашни таъминлаш;
- ЯДА синовлари ва магистрлик диссертацияси ҳимоясини самарали ташкил этишни таъминлаш.
Магистратура талабасининг календар иш режаси
Магистрантларнинг илмий-педагогик ва илмий-тадқиқот фаолияти дастури
Мутахассисликлар кесимида сертификат
Олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлар рўйхати