Институт директори

Джуракулов Шохрух Давронович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +998 90 505 23 23
  •  Электрон почта: sh.djurakulov@gmail.com

Биография

  • 2007-2010 йиллар – Самарқанд банк коллежи талабаси
  • 2010-2014 йиллар – Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабаси
  • 2014-2016 йиллар – Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети магистранти
  • 2014-2015 йиллар – “Камолот” ЁИҲ қошидаги “      Ўқув-услубий маркази” нодавлат таълим муассасаси координатори
  • 2016-2018 йиллар – Самарқанд давлат университетининг иқтисодий назария кафедраси ассистенти
  • 2018-2019 йиллар – Самарқанд давлат университети таянч докторанти
  • 2018-2019 йиллар – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Бошқарув маҳорати” кафедраси ўқитувчиси (ўриндошлик асосида)
  • 2019-2020 йиллар – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд вилоят бўлинмаси раҳбари – вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси
  • 2020-2021 йиллар – “Ипак йўли” туризм халқаро университети қошидаги Самарқанд туризм ва сервис техникуми директори.
  • 2021 йил – Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири.
  • 2021-2023 йиллар – Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети декани.
  • 2023 йилдан - Самарқанд давлат университети Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти директори

 

Институт ҳақида

    Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июлдаги  12/8-32 - сонли Қарори билан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети таркибида ўз фаолиятини бошлади. Мазкур институтга тамал тоши 1992 йилда СамДУ нинг амалий математика ва информатика факультетида профессор Ҳ.Тўраев ва профессор K.Саидов томонидан қўйилган. Ўша йили факультет таркибида “Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш ” мутахассислиги бўйича талабалар қабул қилинган. Йилдан-йилга қабул квотасининг ортиб бориши билан факультет таркибида иқтисодиёт ва меҳнат социологияси, ички ва ташқи туризм менежменти ва назарий иқтисодиёт кафедралари ташкил этилди. СамДУ ректорининг 1997 йил 15 августдаги буйруғига мувофиқ иқтисодиёт факультети очилди.

    Ҳозирги вақтда институт таркибида тармоқлар иқтисодиёти, инсон ресурсларини бошқариш ва рақамли иқтисодиёт кафедралари фаолият олиб бормоқда. Ушбу кафедралар иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), рақамли иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), банк иши, агробизнес ва инвестицион фаолият ҳамда инсон ресурсларини бошқариш йўналишларида бакалавриат талабаларига дарс бермоқда.

    Институтда асосий эътибор салоҳиятли ёш мутахассис кадрларни тайёрлашга қаратилган. Институтнинг илмий салоҳиятининг ошиб бориши билан кафедраларда иқтисодиёт назарияси, меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, менежмент, инсон ресурсларини бошқариш ва рақамли иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича магистратура ва таянч-докторантуралар фаолияти йўлга қўйилди.

    Бугунги кунда институт қошида “Инсон ресурсларини бошқариш” илмий тадқиқот Маркази фаолият юритмоқда. Марказ томонидан ҳар йил қатор халқаро, республика илмий-амалий конференциялар ва малака ошириш курслари ташкил этилмоқда ҳамда хўжалик ва грант шартномалари бажарилмоқда. Марказ қошида ОАК эътироф этган журналлар рўйхатига кирувчи “Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш” электрон журнали таъсис этилган.    

    Ҳозирги даврда институтнинг асосий мақсадларидан бири дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган. Шу мақсадда, 2023 йилда институт Жанубий Кореянинг Ёнгнам университети, Томск давлат университети, V.M.Plexanov номидаги Россия Иқтисодиёт университети ҳамда қатор жаҳоннинг юқори рейтингларидан ўрин олган университетлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

 

Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти кафедралари