Факультети декани

Аминжон Айматов

 

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 8:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99898 273-94-48
  •  Электрон почта: aminjon737@mail.ru

Биография

  • 1984 йил Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган; 
  • 2001-2005 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси
  • 2005-2007 йиллар Самарқанд давлат университети магистранти
  • 2007-2011 йиллар Самарқанд давлат университети Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси кафедраси ассистенти
  • 2011-2012 йиллар Самарқанд давлат университети Миллий ғоя ва фалсафа кафедраси ассистенти
  • 2012-2013 йиллар Самарқанд давлат университети Миллий ғоя ва фалсафа кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
  • 2013 –2015 йиллар Самарқанд давлат университети Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти  вазифасини бажарувчиси
  • 2015– 2017 йиллар Самарқанд давлат университети Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти 
  • 2017 – 2020 йиллар Самарқанд давлат университети Фуқаролик жамияти миллий ғоя кафедраси мудири
  • 2020 – 2021 йиллар Самарқанд давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректор
  • 2021 – 2022 йиллар Ш.Рашидов номли Самарқанд давлат университети Ўзбекистон – Финландия педагогика институти педагогика факультети декани;
  • 2022 йилдан Ш.Рашидов номли Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети декани

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

    СамДУ Илмий кенгашининг 2018 йил 6-июльдаги №13-сонли қарори ва университет ректорининг 2018 йил 24-августдаги 584-ИЖ буйруқлари билан фалсафа, психология таълим йўналишлари очилиши муносабати билан ҳамда ижтимоий фанларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, Фалсафа, Психология, Ижтимоий иш, Социология йўналишларини ўз таркибига олган “Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар” факультети ташкил этилди. Ҳозирги кунда факультетда жами 56 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб келишмоқда. Булардан 2 нафари фан доктори профессор, 24 нафари фан номзоди PhD докторлари ва 6 нафар катта ўқитувчилардир.

    Талабалар ўқув жараёнида замонавий ахборот технологиядан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилган, 12 та техник жиҳозланган ўқув аудиторияларда дарслар олиб борилади.

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

60311000     Социология

60310900     Психология (фаолият турлари бўйича)

60920100    Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)

60220500 - Фалсафа

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А210201   Психология (фаолият турлари бўйича)

 

Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети