Бухгалтерия
Бадалбоева Азиза Наримоновна
- Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +998 90 742 45 52
- Электрон почта:
Биография
- 1980-1996 йй. - Самарқанд педагогика институти ҳисобчиси
- 1996-1999 йй. - Самарқанд давлат университетида бош ҳисобчи ўринбосари
- 1999-2005 йй. - Самарқанд давлат университети бош ҳисобчиси вазифасини бажарувчи
- 2005 й. – ҳ.в. - Самарқанд давлат университети бош ҳисобчиси
БОШ БУХГАЛТEР ЛАВОЗИМ ВА ВАЗИФАЛАРИ:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга асосан бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни таъминлаш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш;
- УзАСБО тизимида ташкилот кабинетини бошқариш;
- Профессор-ўқитувчи ва ходимлар ойлик иш ҳақларини, талабалар стипендияларини ўз вақтида ҳисоблашни ва уларни тарқатилишини назорат қилиш;
- Ҳисоб варақаларда активларнинг ҳолатини ва ҳаракатини, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятиарнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотиарни шакллантириш;
- Моддий бойликлар ва пул маблағлари инвентаризасиясини ўз вақтида ўтказиш;
- Самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
- Молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш;
- Маҳаллий ва республика бюджетига ҳисобланган солиқларни ўз муддатларида ўтказиш;
- Банкдан олинган пул маблағларини мақсадли сарфлаш;
- Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари пайдо бўлишининг олдини олиш;
- Иш ҳақи фондини тасдиқланган штат жадваллари ва штат формулярлари асосида тўғри сарфъланишини назорат қилиш;
- Стипендия фондини ректор томонидан чиқарилган буйруқлар асосида тўғри сарфланишини назорат қилиш;
- Товар-моддий бойликларни белгиланган қоидалар асосида омборхонага қабул қилиш ва чиқим қилишни назорат қилиш;
- Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тасдиқланган харажатлар сметалари асосида харажатлар моддалари бўйича сарфланишини назорат қилиш;
- Пул маблағлари, товар-моддий бойликлари ва асосий воситалар инвентаризасиясини ўрнатилган тартиб асосида сифатли ўтказилишини назорат қилиш;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, солиқ инспекциясига ва бошқа ташкилотларга ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларни ўз муддатларида топширилишини назорат қилиш;
- Билиши керак:
- Бўлим фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг ҳайъат қарорлари, буйруқлари, ОТМ ректори буйруқларининг моҳиятини билиши;
- ОТМси йиллик ва истиқболли режаларини билиши,
- Молия ҳамда назорат-тафтиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва ҳисоботларни тузиш хусусидаги, шунингдек ОТМ нинг молия-хўжалик фаолиятига, тузилмасига ва уни ривожлантириш истиқболларига тегишли барча услубий, меъёрий ҳамда бошқа ҳужжатлар.
Малака талаблари:
- Олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
- Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркориик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
- Олий маълумотга эга бўлиши зарур.
- Бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.