Коррупсияга қарши курашиш
Коррупсияга қарши курашиш бўлими раҳбари
Абриев Рўзиқул Бўронович
- Қабул вақти: Сешанба, Пайшанба соат 14:00-16:00
- Телефон: +99891-555-07-65
- Электрон почта: ruzikulabriyev2022@gmail.com
Биография
1995-1999 йил - Самарқанд давлат университети талабаси
1999-2001 йил - Самарқанд давлат университети археология кафедраси магистранти
2001-2004 йил - Самарқанд давлат университети археология кафедраси ассистенти
2004-2015 йил - Самарқанд давлат университети Тарих факулътети маънавий-марифий ишлар бўйича декан ўринбосари
2015-2019 йил - Самарқанд давлат университети археология кафедраси катта ўқитувчиси
2019-2021 йил - Самарқанд давлат университети археология кафедраси досенти
2021 йил ҳ.в -Самарқанд давлат университети Коррупцияга қарши курашиш “Комлаенс назорат” тизимини бошқариш бўлим бошлиғи
Бўлимнинг вазифалари
Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Университетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
Университетда «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини университет миқёсида амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш;
университетда коррупцияга қарши кураш «Комплаенс назорат» тизимини жорий этиш ва уни амалга ошириш;
университетда коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган йўналишлар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш;
университетда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифларни киритган ҳолда ахборот бериб бориш;
университетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш;
университетда коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган жамоатчилик назоратини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек замонавий усуллар ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида коррупцияга қарши мониторинг олиб бориш;
коррупцияга қарши курашиш ва жамоат назорати соҳасида умум эътироф этилган халқаро стандартлар ва хорижнинг ижобий тажрибасини ўрганиш ҳамда илғор жиҳатларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
университетда коррупциянинг ҳолати, тенденциялари ва сабаблари ҳамда коррупцияга қарши чоралар кўришнинг самарадорлиги юзасидан социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
университет ҳузуридаги академик лицейнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонуни: (https://lex.uz/docs/6952742)
- давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
- давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
- давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.
Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори (https://lex.uz/en/docs/-6954264?otherlang=) ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди (https://t.me/antikor_uzb/3105).
Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Юқоридаги инфографикалар орқали тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб кучга киради.