Университет психологи
Самарқанд давлат университети психологи.
Элмуродов Отабек Комил ўғли
- Қабул вақти: Ҳар куни 09:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +998942877822
- Электрон почта: otabek_komilovich@mail.ru
Биография
- 1996-йил 17-декабрда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган.
- 2017-2021- йиллар - Самарқанд давлат университети талабаси.
- 2021-2022- йиллар - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети магистри.
- 2022-йил 28-сентабрдан ҳозирги кунга қадар Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети психологи.
Фаолият
- Олий таълим тизими психологи фаолияти таълим хизматлари соҳасига мансуб бўлиб, кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш, баркамол шахсни тарбиялаш ҳамда талабаларнинг ҳар томонлама тўлақонли психологик тараққиётини таъминловчи оптимал шарт- шароитларни яратишдан иборатдир.
- Олий таълим муассасаси психологи фаолиятининг тадқиқот ва таъсир ўтказиш обйекти олий таълим муассасалари талабалари, ўқитувчилари, ота- оналари бўлиб ҳисобланади. Улар билан алоҳида ёки гуруҳий шаклда фаолият олиб борилади.
- Олий таълим муассасаси психологи ўз фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, факултетлар, тиббиёт ходимлари, ота-оналар ҳамда олий таълим муассаси жамоаси билан узвий алоқада амалга оширади.
Вазифалар
- Талабаларнинг психик тараққиётидаги, хулқидаги нуқсонлар, ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррексия қилиш, бунинг учун улар билан махсус машғулотлар ўтказиш, невротик ҳолатларни камайтириш машқларини ўтказиш, ижодий (креатив) қобилиятларни ривожлантириш учун тренинглар олиб бориш.
- Таълим, тараққиёт, тарбия, касбий шаклланиш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар муносабати ва дунёқараш, қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда консултатсиялар уюштириш.
- Университет психологининг асосий фаолият йўналишлари:
- психопрофилактик ишлар
- психологик маориф ва маърифат
- психодиагностика
- психик ривожлантириш ва психокоррексия
- психологик консултатсия