Самарқанд давлат  университетида фаолият юритувчи ходимнинг йиллик деклорацияни тўлдириш жараёнида манфаатлар тўқнашувини мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги


А Р И З А

 

Ф.И.О. (тўлиқ):

 

 

 

СамДУнинг таркибий бўлинмаси:

 

 

Эгаллаб турган лавозими:

 

Бевосита бўйсунувчи раҳбарининг Ф.И.О. ва лавозими

 

Ушбу аризада қуйидаги атамалар қўлланилади:

яқин қариндошлар қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни
ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари;

алоқадор шахслар ходим билан тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этадиган шахслар, акциялари Республика фонд биржасида оммавий муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг беш фоизидан кам бўлган миқдордаги акцияга эга эканлиги ҳолатлари бундан мустасно;

манфаатлар тўқнашуви шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик Вазирлик ходимининг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан Вазирликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;

ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – Вазирлик ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошка тижорат ёки нотижорат манфаатлари).

Т/р

Декларацияни тўлдириш учун саволлар

1.

Сиз бирор бир ташкилотнинг ходими, бошқарув органининг аъзоси (кузатув кенгаши, директорлар кенгаши ва бошқалар), директори ёки  вакили ҳисобланасизми? Жавоб беришда қуйидагиларни эътиборга олиш сўралади, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тижорат ва нотижорат ташкилотларда улушингиз мавжудми, шунингдек ушбу ташкилотлардан ҳар қандай шаклдаги компенсация оласизми?    

 (Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ” жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, ташкилот номи ва ундаги лавозимингизни ёзинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

2.

Сизни ёки сизнинг яқин қариндошингизни қайсидир ташкилотда у ёки бу кўринишда молиявий манфаатдорлиги (шу жумладан, устав капиталида иштирок этиш, акциялар ва облигацияларга эгалик қилиш) мавжудми ёхуд бундай ташкилотларда қарор қабул қилинишига бошқача тарзда таъсир ўтказа оласизми?  (ҳар қандай ташкилотнинг умумфойдаланишда бўлмаган акцияларига эгалик қиласизми ёки устав капиталида улушингиз мавжудми ёхуд  Республика фонд биржаси ёки бошқа фонд биржаларида ҳар қандай ташкилотнинг 5% ва ундан юқори бўлган умумфойдаланишдаги қимматли қоғозларига эгалик қиласизми?)

 (Изоҳ:  “ҳа” ёки “йўқ”  жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида барча тегишли ташкилотлар номларини ҳамда улардаги Сизнинг манфаатингиз кўриниши (устав капиталида қатнашиш улуши, акцияларга эгалик қилиш ва ҳ.к.)ни кўрсатинг.

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

3.

Вазирлик марказий аппаратида, унинг ҳудудий бошқармаларида ёки буйсунувчи марказларда ёхуд таълим муассасаларида Сизнинг яқин қариндошларингиз (Сизга алоқадор шахслар) ишлайдиларми?

 (Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ” жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида яқин қариндошингиз (Сизга алоқадор шахс) исми-шарифи, лавозими ва  у ишлаётган бўлинма/бўлим/бошқарма номини аниқ ёзинг.

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

4.

Сизнинг яқин қариндошларингиз, уларнинг фарзандлари ёки Сизга алоқадор шахслар, уларнинг фарзандлари -   Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги олий, ўрта-махсус ёки профессионал таълим муассасаларида ўқийдими?

(Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ”жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида бундай қариндошингиз исми-шарифи, таҳсил олаётган таълим муассасасини ёзиб қолдиринг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

5.

Сизнинг яқин қариндошларингиз бирор бир ташкилотнинг ходими, бошқарув органининг аъзоси (кузатув кенгаши, директорлар кенгаши ва бошқалар), директори ёки вакили ҳисобланадими? Жавоб беришда қуйидагиларни эътиборга олиш сўралади, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тижорат ва нотижорат ташкилотларда улуши мавжудми, шунингдек ушбу ташкилотлардан ҳар қандай шаклдаги компенсация оладими?    

 

  (Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ” жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида яқин қариндошингиз ишловчи ташкилот номи ва ундаги лавозимини кўрсатинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

6.

Сизнинг яқин қариндошларингиз давлат амалдори ҳисобланадими?

  (Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ” жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида яқин қариндошингиз исми-шарифи, лавозими ва ташкилот номини ёзиб қолдиринг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

7.

Сиз билан биргаликда тижорат ташкилотларининг устав капиталида қатнашувчи Сизга алоқадор шахслар мавжудми, Республика фонд биржасида ёки бошқа фонд биржаларида эркин муомалада бўлган акциядорлик жамиятларининг акциялари умумий миқдорини беш фоизидан кам бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

(Изоҳ:  “ҳа” ёки “йўқ” жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса,  “Шарҳ” қисмида Сизга алоқадор шахсларнинг исми-шарифи, барча тегишли ташкилотларнинг номланиши, устав капиталида қатнашиши ва акцияга эгалик қилиш улушини кўрсатинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

8

Хизмат вазифангизни бажариш жараёнида қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилувчи ноқонуний тарзда ёки одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда талқин қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа моддий қимматликлар, совғалар ёки хизматларни қабул қилиб олганмисиз?

(Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ” жавобини белгиланг. Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида батафсил баён этиб ўтинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

9

Ўз хизмат лавозимингиздан шахсий манфаатларингиз ёки яқин қариндошларингиз (Сизга алоқадор шахслар) манфаатлари йўлида фойдаланганмисиз?

(Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ”  жавобини белгиланг.  агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида батафсил баён этиб ўтинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

10

Университет тизимидаги фаолиятингиз давомида Сизга маълум бўлган унивеситет тизимига тегишли махфий маълумотларни ўз шахсий манфаатингиз, яқин қариндошларингиз ёки Сизга алоқадор шахслар манфаатлари йўлида  фойдаланганмисиз (шу жумладан юридик ёки жисмоний шахсларга ошкор қилганмисиз)?   

(Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ”  жавобини белгиланг.  агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида батафсил баён этиб ўтинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

11

Университет тизими ходимлари томонидан вазирликнинг коррупцияга қарши ва одоб-ахлоқ масалалари бўйича ички меъёрий ҳужжатларини бузганлиги тўғрисида хабардормисиз? 

(Изоҳ: “ҳа” ёки “йўқ”  жавобини белгиланг.  агар жавобингиз “ҳа” бўлса, “Шарҳ” қисмида батафсил баён этиб ўтинг)

 

Ҳа/Йўқ

 

Шарҳ:

12

Манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи бошқа вазиятлар мавжуд бўлганда, уларни кўрсатиб ўтинг.

 

Шарҳ:

13

Ўзингиз зарур деб топган бошқа қўшимча маълумотни кўрсатиб ўтинг.

 

Шарҳ:

 

Ушбу аризани имзолаш билан бирга, қуйидагиларни ҳам тасдиқлайман:

  • Олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Низом,Олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизими ходимларининг коррупцияга қарши курашиш ва одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда Олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низом билан танишдим;
  • кўрсатиб ўтилган даврда Олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ички ҳужжатлари билан ўрнатилган талаблар ва тамойилларга амал қилиб келмоқдаман;
  • менда манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи вазиятлар мавжуд/мавжуд эмас; (тўғрисини тагига чизилсин);
  • мазкур аризада келтириб ўтилган маълумотларни тўлиқлиги ва тўғрилигига кафолат бераман ҳамда аризани Олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли бўлинмаси томонидан текширилишига розилик билдираман;
  • мен томонимдан тўлдирилган аризадан ташқари менга маълум бўлган янги ҳолатлар тўғрисида Олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ вазирликнинг тегишли бўлинмасини дарҳол хабардор қиламан.

 

 

_________________________________________________________________________          

(Ф.И.О.)

 

               _________________                                                                  _______________

                 (сана)                                                                                       (имзо)            

 

Педагог-ходимларни университетга ишга олиш учун тавсия этувчи танлов комиссиясининг Янги таркибини тасдиқлаш ҳақида

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА  ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларга оид муаммоли савол ва вазиятлар (казуслар) ҳамда уларни бартараф этиш чоралар бўйича

УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР

Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунини  қўллаш  жараёнида  юзага  келиши  мумкин бўлган  муаммоларни бартараф этиш чоралари

У С Л У Б И Й    Қ Ў Л Л А Н М А