Насиров Мухтор Гафарович

  • Қабул вақти: Душанба, Пайшанба (14:00-15:00)
  •  Телефон: +998 66 240 38 53
  •  Электрон почта: muhtorgn@gmail.comirossu@samdu.uz

Биографияси

  • 1983-1993 йй. - Ўзбекистон пахтачилик илмий текшириш институти илмий ходими.
  • 1993-1996 йй. - Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиология ва микробиология кафедраси ассистенти.
  • 1996-1998 йй. - Самарқанд давлат университети ректор ёрдамчиси.
  • 1998-1999 йй. - Самарқанд давлат университети макро ва микроелементлар лабораторияси катта илмий ходими.
  • 1999-2005 йй. - Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси доценти.
  • 2005-2009 йй. - Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.
  • 2009-2012 йй. - Самарқанд давлат университетлари физиология кафедраси доценти
  • 2012-2016 йй. - Самарқанд давлат университетлари табиий фанлар факультети декани.
  • 2017-2022 йй. - Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўйича проректор.
  • 2022–2023 йй. – Самарқанд давлат дниверситети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
  • 2023 й. – ҳ.в. – Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи

 

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармасида ишларини ташкил этиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА

    Халқаро ҳамкорлик бошқармаси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг таркибий бўлими ҳисобланиб, университетнинг амалдаги уставига асосан иш юритади ва бевосита университет ректорига бўйсунади.
    Бошқарма Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректорининг буйруқ ва кўрсатмалари, университетнинг иш юритиш бўйича амалдаги йўриқномасига асосланиб ўз фаолиятини олиб боради. 
    Халқаро ҳамкорлик бошқармасида ходимлар қуйидаги лавозимларда фаолият кўрсатадилар: 
    1-  Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор;
    2-  Халқаро ҳамкорлик бошқармаси;
2.1. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи;
2.2. иш юритувчи;
    3- Халқаро  алоқалар ва стратегик ривожланиш бўлими;
3.1. Стратегик ривожланиш бўлими бошлиғи;
3.2. бош мутахассис; 
3.3. бош мутахассис;
3.4. бош мутахассис.
    4- Хорижий мутахассислар ва талабаларни жалб этиш бўлими;
4.1. Хорижий мутахассислар ва талабаларни жалб этиш бўлими бошлиғи;
4.2. бош мутахассис;
4.3. бош мутахассис;
4.4. бош мутахассис.  

    1. Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
    Халқаро ҳамкорлик бошқармасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, хорижий илғор тажрибани ўрганиш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш борасида муайян ишларни амалга оширади.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқаларга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

    - бошқарма университет кенгашининг қарорига биноан хорижий давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита ҳамкорлик алоқалар ўрнатиш, улар билан ҳамкорлик тўғрисида келишув шартнома, битим ва баённомалар, икки томонлама диплом бериш тўғрисидаги келишувлар тузиш, қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамкорликда факултет ва филиаллар очишни ташкил этиш;
    - талабалар, илмий изланувчи-тадқиқотчилар, педагог ва илмий ходимлар билан икки томонлама алмашинув дастурида иштирок этиш;
    - Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро таълим ташкилотлари ва жамғармалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, халқаро конференсия, симпозиум, конгресслар ва бошқа тадбирлар ўтказишда кўмаклашиш;
    - хорижий юридик шахсларнинг буюртмалари бўйича фундаментал ва амалий-илмий тадқиқотларни, шунингдек, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш;
    - олий ва олий ўқув юртидан кейинги касбий таълимни такомиллаштириш бўйича халқаро дастурларида иштирок этиш.
    - Вазирликнинг 2005 йил 13 апрелдаги «Олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тўғрисида»ги 81-сонли буйруғига биноан чет эл сафарларига юборилаётган университетнинг вакиллари ҳужжатларини кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
    - Донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг техник ёрдам дастурлари доирасида университетда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мониторингини олиб бориш ва ҳар чоракда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳисобот киритиш.
    - Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари учун лойиҳалар таҳлили асосида семинар, давра суҳбатларини ташкил қилиш 
    - Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан университет таълим жараёнига малакали профессор-ўқитувчилари ва ходимларини жалб қилишда таклифномалар тайёрлаш ҳамда уларнинг визаларини расмийлаштиришда кўмаклашиш.

    - Университетнинг хорижий ҳамкорлар билан тузадиган битим, шартнома ва протоколларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш. Зарурат бўлганда ҳужжатларни тегишли ташкилотлар билан келишиш, ўзгартиришлар киритиш. 
    - Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро таълим ташкилотлари ва жамғармалари билан ҳамкорликда таълим соҳасининг устувор йўналишлари бўйича семинар, ўқув қуроллари ва илмий-амалий анжуманлар ўтказишни ташкил қилиш.
    - Хорижий фуқароларни ўқитишдан келиб тушадиган валюта тушумлари ҳақида ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сўровларига биноан тайёрлаб бориш.
    - Хорижий ҳамкорлар томонидан стажировка ўташ, малака ошириш, ўқув курсларида қатнашиш, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун эълон қилинадиган грантлар танловига университет профессор-ўқитувчилари, талаба, магистрант ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари номзодларини тавсия этиш.
    - Эълон қилинаётган халқаро грантлар ҳақида ахборот жамлаб тарқатиш ва университет факултет кафедраларига лойиҳалар тузишга кўмаклашиш, ҳамда лойиҳа ижросига бевосита иштирок этиш.
    - Халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар, конференсиялар, семинарлар ҳақида маълумотларни тўплаш ва факултетга етказиш. Университетда ўтказиладиган анжуманлар ҳақида ахборот тарқатиш, университет веб саҳифасини янгилаб боришга ёрдам кўрсатиш.

ЭРАСМУС+