Тайёрлов маркази
Марказ декани
Файзиева Нигина Камаловна
- Қабул вақти: Ҳар иш куни (8.00-17.00)
- Телефон: +99866-239-12-94
- Электрон почта: tayyorlov@samdu.uz
Биография
1994-2000 йй. – Самарқанд давлат университети талабаси
2000-2003 йй. – Самарқанд давлат университети аспиранти
1994-2007 йй. – Самарқанд давлат университети тайёрлов бўлими котибаси
1997-2021 йй. – Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази ўқитувчиси
2007-2021 йй. – Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази услубчиси
2021 - ҳ.в. – Самарқанд давлат университети тайёрлов маркази декани
Тайёрлов маркази ҳақида
Самарқанд давлат университетининг тайёрлов бўлимига 1971 йилда асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кўрсатмасига асосан, тайёрлов бўлими базасида 1993 йилдан бошлаб «Шартнома»га асосланган, яъни ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган 8 ойлик тест асосидаги тайёрлов курси ташкил этилди ва у ҳозирги кунда ҳам фаолият юритмоқда. Самарқанд давлат университети ректорининг 2005 йил 27 октябрдаги №229-ij буйруғига асосан бу курс университет қошида тингловчиларни тест синовларига тайёрлаш бўйича Олий ўқув юрти (ОЎЮ) гача тайёрлов марказига айлантирилди.
Тайёрлов маркази физика, математика, механика, амалий математика, ахборот технологияси, иқтисод, кимё, биология, экология, тиббиёт, география, ўзбек тили ва адабиёти, журналистика, тарих, ҳуқуқшунослик, ҳуқуқ ва маънавият асослари, ижтимоий иш, рус тили ва адабиёти, бошланғич таълим педагогикаси ва услуби, педагогика ва психология, психология ҳамда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари) мутахассисликлари бўйича тингловчилар қабул қилади.
Ўқиш шартнома асосида. Таълим шакли – кундузги. Ўқиш муддати 10 ой. Тингловчилар учун СамДУ талабаларига белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам тааллуқлидир. Улар белгиланган аудиториялар, лабораториялар, кутубхоналардан фойдаланишади.
Тайёрлов марказига ўрта (тўлиқ) умумий ва ўрта махсус таълим олган, шунингдек академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари маъмуриятининг тавсияномаси асосида қабул қилинадилар.
Тайёрлов марказига ҳужжатлар 2 сентябрдан 26 сентябргача қабул қилиниб, 27–30 сентябрь кунлари тест-суҳбат ўтказилади. Тест-суҳбат барча йўналишларда асосий блок бўйича умумтаълим фанлари дастури ҳажмида ўтказилади. Тест-суҳбатдан ижобий ўтганлар тингловчилар сафига қабул қилинадилар. Тайёрлов марказида машғулотлар 2 октябрдан бошланади.
Тайёрлов марказида Педагогик Кенгаш мавжуд бўлиб, унда ўқув соатлари, ҳажми, ўқитиш савияси, тингловчиларнинг дарсларни ўзлаштириб боришлари ва тест технологиясига оид барча янгиликлар муҳокама қилиб борилади.
Тайёрлов марказида ижтимоий, аниқ ва табиий фанлар бўйича гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, унда ўқитиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Марказда ўқиш ҳафтасига 6 кун ва ҳар куни 6 соатдан. Тингловчилар ҳар икки ойда аттестация ва тест синовларидан ўтадилар. Натижалари эса, Педагогик Кенгашда муҳокама қилиб борилади. Ўқув йили давомида 4-5 марта айнан ДТМ талабларига мос апробация-тест синовлари ўтказилади. Тайёрлов марказидаги машғулотлар тест блокларидаги мутахассисликларга мос фанлар дастури асосида олиб борилади.
Тайёрлов марказида ишлайдиган профессор-ўқитувчиларнинг қарийиб ҳаммаси университетда ишлайдиган энг малакали, умумтаълим фанлари дастурини мукаммал биладиган тажрибали мутахассислардир.
Тайёрлов марказининг асосий вазифаси ёшларни умумтаълим даражасини кўтариш, савиясини ошириш, ОЎЮга кирувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларга имкон доирасида зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, ОЎЮларининг барча факультетларига юқори билим ва савияли абитуриентларни тайёрлаб, талаба қилиб етказиб беришдан иборатдир.