Режа-молия бўлими
Бўлим бошлиғи
Норқулов Жалолиддин Салохиддинович
- Қабул вақти: Душанба, чоршанба, жума кунлари 15:00 дан 17:00 гача
- Телефон: +99866-239-18-75
- Электрон почта: norkulov777@mail.ru
Биография
1977 йил Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида туғилган
1993-1998 - Самарқанд давлат меъморчилик ва қурилиш институти талабаси
1999-2002 - Каттақўрғон туман ҳокимлиги молия бўлимида тафтишчи-назоратчи
2002-2003 - Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси
2003-2005 - Каттақўрғон туман ҳокимлиги молия бўлими мудири муовини - бюджет инспекцияси бошлиғи
2005-2009 - Марказий банк Самарканд вилояти бош бошкармасида етакчи иктисодчиси
2009-2010 - “Капиталсуғурта” ОТАЖ Самарканд вилоят филиали Окдарё тумани бўйича менежери
2010-2013 - Оқдарё туман ҳокимлиги молия бўлими бюджет бўлими бош иктисодчиси
2013-2014 - Оқдарё туман ҳокимлиги молия бўлими мудири муовини - бюджет бўлими бошлиғи
2014-2015 - Каттақўрғон шахар ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари -халк таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи
2015-2016 - Каттақўрғон туман ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари - халк таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи
2016-2017 - Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўлими бош иқтисодчиси
2017-2018 - Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи
2018-2020 - Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси
2021 - ҳ.в. гача СамДУ режа-молия бўлими бошлиғи
Режа-молия бўлими бошлиғининг асосий вазифалари:
• Бўлимнинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;
• Болимнинг иш режасини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
• Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек ректор буйруқларини бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
• Университетнинг барча молиявий сметаларини тайёрлаш учун керакли маълумотларни туплаш ва таҳлил қилиш;
• Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалр бўйича таҳлил этиш;
• Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасини лойиҳасини тайёрлаш;
• Режали ҳисоботларни тайёрлаш;
• Сметада кўрсатилган маблағларда ўз мақсадлари йўлида тўғри фойдаланишни, ўринсиз ёки ортиқча харажатга йўл қўймасликни назоратга олиш;
• Университет ҳудуди ва бинолардаги бўш жойларни ижарага бериш бўйича ижарачилар билан ижара ва коммунал тўлов шартномаларини ўз вақтида расмийлаштириш;
• Ходимлар бойича ишга қабул қилш ва ишдан бошатиш ҳақидаги буйруқларни ўз вақтида қайд қилиб бориш орқали штатлар сони мониторингини юритиш;
• Ҳар ойнинг 30 санасигача университетнинг барча бўлим ва деканатларида ишловчи ходимлар учун ёзилган табелларни қабул қилиш ва университетнинг бухгалтериясига топшириш;
• Бўлим фаолиятига таълуқли бўлган бошқа ҳар хил топшириқларни бажариш.