Факультет декани

Джуракулова Дилфуза Мавлоновна

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99866-239-17-72
  •  Электрон почта: djurakulovadilfuza@gmail.com

Биография

1988-1993 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
1990-1991 йиллар Самарқанд давлат университети «Археология» кафедраси лаборанти;
1992-1993 йиллар Самарқанд давлат университети «Ўзбекистон халқлари тарихи» кафедраси катта лаборанти;
1993-1995 йиллар Самарқанд давлат университети «Ўзбекистон халқлари тарихи» кафедраси ассистенти;
1995-1998 йиллар Самарқанд давлат университети «Археология» кафедраси аспиранти;
1998-2004 йиллар Самарқанд давлат университети «Археология» кафедраси ассистенти;
2000-2004 йиллар Самарканд давлат Университети ҳуқуқшунослик факултети талабаси;
2004-2012 йиллар Самарқанд давлат университети «Археология» кафедраси; 
2012-2013 йиллар Самарқанд давлат университети «Археология» кафедраси мудири вазифасини бажарувчи;
2013-2017 йиллар Самарқанд давлат университети «Археология» кафедраси мудири;

2018 йилдан Самарқанд давлат университети «Тарих» факультети декани.

 

ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Факультетда 5120300-“Тарих-(жаҳон мамлакатлари бўйича)”, 5120400-“Археология”, 5110600 – “Тарих ўқитиш методикаси” йўналишлари бўйича бакалавр, 5А120401-Археология, 5А 120301-Ўзбекистон тарихи, 5А 120302-Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича), 5А120304-Тарихшунослик, манбашунослик тарихи тадқиқотлар методлари, 5А120402- Этнография, этнология ва антропология мутахассисликлари бўйича магистрантлар ҳамда 4 та ихтисослик бўйича 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи, 07.00.05 - Археология, 07.00.03 - Жаҳон тарихи, 07.00.08 - Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари таянч докторантура (PhD) ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Бугунги кунда факультетда Ўзбекистон тарихи, Археология, Жаҳон тарихи, Тарихшунослик ва манбашунослик кафедралари мавжуд бўлиб, уларда 8 та фан доктори, профессор, 18 та фан номзоди, доцент, 42 та катта ўқитувчи ва ассистентлардан иборат бўлган тажрибали профессор ўқитувчилар жамоаси фаолият кўрсатмоқда. Факультетда 1173 нафар бакалавр, магистр таҳсил олишмоқда. 2020-2021 ўқув йилида 196 та бакалавр ўқишни тугатиб, улардан 130 нафари халқ таълимида, 14 нафари КҲК да, 6 нафари лицейда, 8 нафари фермер хўжалигида, 14 нафари хизмат кўрсатиш соҳасида, 8 нафари ишлаб чиқариш йўналишида, 6 нафари маҳалла фуқоралар йиғинида, 4 нафари ижро бошқарув ташкилотларида, 6 нафари Вилоят ИИБ да ишламоқда, 5 нафари магистратура таълимида таҳсил олмақда, 3 нафари оналик таътилида ҳисобланади.

Факультетда охирги 10 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ва 10 нафар талаба Алишер Навоий, Амир Темур ва Яхё Ғуломов давлат стипендияси совриндорлари бўлишган ва улардан 3 нафари хозирги кунда факультетда фаолият олиб бормоқда.

Профессор М.Абрамов (1994) - “Дўстлик” ва “Шуҳрат” давлат ордени, профессор М.Жўрақулов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвони, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» унвони,  PhD Ҳамроқулова Шохиста “Шуҳрат” медали соҳиби ҳисобланади.

Факультетда халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳам салмоқли. Жумладан, ҳозирги кунда имзоланган шартномалар доирасида Москва, Санкт-Петербург, Томск, Самара (Россия Федерацияси), Инсубрия, Болонья (Италия), Бамберг, Олмон археология институти (Германия), Лейден (Голландия), Нагоя (Япония) ва бошқа нуфузли олий таълим муассасалари билан илмий-амалий ҳамкорлик қилиб келишмоқда: ўтган давр мобайнида алмашинув дастури доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ва малака курсларида ўқиш, бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича таҳсилни давом эттиришмоқда: Хитой Халқ республикасидан 7 нафар талаба, Жанубий Корея давлатидан 1 нафар талаба таҳсил олишаётган бўлса, Жанубий Кореялик магистрант ва докторант археология, ҳиндистонлик докторант манбашунослик ва тарихшунослик ихтисослигида, Туркманистон Республикасидан 2 нафар бакалавр талаба тарих йўналишида тахсил олишмоқда. Шунингдек, “Археология” кафедраси Германиянинг Евроосиё бўлими билан ҳамкорликда “Ўзбек-Германия археологик экспедициясини ташкил этиш ва Зарафшон воҳасида разведка ишларини олиб бориш” бўйича имзоланган шартнома доирасида Қўшработ туманининг Тоз, Жонбулоқ, Урганжи қишлоқлари атрофларида археологик қидирув ишлари олиб борилди.

Фкультетимиз профессор-ўқитувчилари Нидерландия, Испания, Россия каби давлатларнинг олий ўқув юртларида маърўзалар билан қатнашиб келишмоқда.

Факултетда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD. 31.01.2019.Тар.02.10 рақамли 07.00.01-Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий кенгаш фаолият кўрсатмоқда.

2017-йили факультетимизнинг “Улуғбек ворислари” жамоаси тафаккур синовлари республика танловининг минтақавий ғолиби бўлишди.

Факультетимизда таҳсил олаётган талабалар орасида жаҳон, республика ва маҳаллий мусобақаларда совринли ўрин соҳиблари ҳам бор. Жумладан, Каримов Бобир - муайтай спорт тури бўйича жаҳон чемпиони, Хабибов Фаёз - қўл жанги буйича Ўзбекистон чемпионати совриндори, Ражабов Назир - таэквандо спорт тури буйича Ўзбекистон чемпионати совриндори, Рўзиева Динора, Худойеров Рустам, Хасанов Достон, Бурхонова Гўзал, Абдумротов Шахзод, Шукуров Ёрбек, Турсунов Диёрбек, Бахриддинов Хусен - байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионлари.

МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари

5120300    Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)
5120400    Археология

5110600    Тарих ўқитиш методикаси

Магистратура йўналиши малака талаблари

5А120301    Ўзбекистон тарихи
5А120302    Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича)
5А120304    Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (мамлакатлар бўйича)
5А120401    Археология
5А120402    Этнография, этнология ва антропология

 

Тарих факультети