Юридик хизмат бўлими
Ҳуқуқшунос маслаҳатчи
- Қабул вақти:
- Телефон: +99866-239-16-51
- Электрон почта:
Биография
Ю Р И Д И К Х И З М А Т
Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорлари, буйруқлари, Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низомга ва бошқа Қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Юридик хизмат лавозим вазифалари
Юридик хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарорлари, буйруқлари, Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ва функциялари:
Ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
Университет томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
Университетнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш;
СамДУда чиқариладиган қарор ва буйруқ лойиҳаларини назорат қилиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Университет билан бошқа ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларни назорат қилиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Университетда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этиш, ва қонунчиликка мувофиқлигини текшириш;
Университетнинг педагог ва бошқа ходимлари, талабаларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этишда ва ўтказишда иштирок этиш;
Университетнинг бошқа тузилмалари билан биргаликда, тегишли бўлимлар, факультетларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, талабалари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этиш, хулосалар бериш;
Шартномавий-ҳуқуқий ва талабномадаъво ишларини юритиш, университетнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш, мулкнинг талон-тарож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштириш;
Университет ходимларининг касаба уюшма қўмитасига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатиш;
Юридик хизмат Университет ва юридик хизмати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа юридик хизматига оид функцияларни амалга ошириш.