Кадрлар бўлими
Кадрлар бўлими бошлиғи
Буриев Илёс Ботирович
- Қабул вақти: Ҳар куни 08:00 дан 16:00 гача
- Телефон: (0366)2403855
- Электрон почта: i-buriyev@samdu.uz
Биография
- 1990-1991- йилларда Самарқанд вилояти, Пасдарғом тумани Прогресс ширкат хўжалигида ишчи;
- 1991-1996 – йилларда Самарқанд давлат университети талабаси; 1996-2000 – йилларда Самарқанд давлат университети талабаси (2-мутахассислик)
- 1996-2002 – йилларда Самарқанд давлат университети социология кафедраси ассистенти;
- 2002-2010 – йилларда Самарқанд давлат университети ҳуқуқшунослик факультети, криминалистика лабораторияси мухандис, мудири;
- 2010-2014 – йилларда Самарқанд давлат университети ҳуқуқшунослик факультети, Жиноят ҳуқуқи фанлари кафедраси ўқитувчиси;
- 2014-2015 – йилларда Самарқанд давлат университети ҳуқуқшунослик факультети, Фуқаролик ва Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;
- 2015-2017 – йилларда Самарқанд вилояти, Пасдарғом тумани "Бўриев Ботир Хуршид оқ олтин даласи" фермер хўжалиги раиси;
- 2017-2023 - йилларда Самарқанд давлат университети катта юристконсулт;
- 2023 й. -ҳ.в.- Самарқанд давлат университети ходимлар бўлими бошлиғи
Кадрлар бўлими
Университетнинг таркибий бўлими ҳисобланади. Кадрлар бўлими университет Уставига, мазкур Низом асосида иш юритади, ўз амалий фаолиятида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруқлари, университет буйруқ ва кўрсатмаларини дастурда амал қилади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини, Президент Фармойишларни, Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва ёш авлодни тарбиялаш, билим бериш хақидаги қарорларни амалда қўлланган ҳолда университет раҳбарияти билан биргаликда керакли мутахассисликка ва малакага эга бўлган, иш савияси, услуби талабга жавоб бера оладиган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар билан таъминлашни ташкил этади.