ТАЛАБАЛАР ҲАЁТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”да белгиланган 1 ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш соҳасида олиб борилаётган ишлар.
1 ташаббус бўйича – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида университетда “Талабалар театр студияси”, “Қувноқлар ва зукколар” клублари, “Шодлик ансамбли”, “Мусаввир”, “Дизайн”, “Дуторчи қизлар”, “Доирачилар” каби санъат ва мусиқа тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 1-йўналиши бўйича талабаларни санъат, мусиқа, театрга жалб қилиш уларнинг иқтидорларини намойиш қилишлари учун шароитлар яратиб бериш ва турли тўгаракларга жалб қилиш юзасидан кўплаб ишларамалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”да белгиланган Иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш соҳасида олиб борилаётган ишлар.
2-ташаббус бўйича – 2023-йил 21-сентябр куни “Университет куни” муносабати билан Университет хиёбонида 1-босқич талабаларини спорт тўгараклари ва секцияларига жалб қилиш мақсадида тақдимотлар ташкил этилди.
Университет спорт клуби қошида курслар кесимида жами 84 та, шундан 15 та футбол, 4 та баскетбол (ўғил, қизлар), 38 та валейбол (ўғил, қизлар), 10 та шахмат, 17 та стол тенниси спорт секциялари, енгил атлетика (ўғил, қизлар), бадминтон, кураш, қўл тўпи спорт турлари бўйича тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Спорт секциялари ва тўгаракларига 2500 нафардан ортиқ талабалар қамраб олинган.
Университет ректорининг 2023-йил 11-майдаги 141-иж буйруғига асосан спортнинг мини-футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат спорт турлари бўйича секциялар ҳамда уларнинг раҳбарлари тайинланган. Спорт секцияларининг фаолият кўрсатиш учун университетда 5 та ёпиқ спорт иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан 4 таси (36х18 метр ва ундан ортиқ ўлчамда), 1 таси (18х9 метр ўлчамда), машғулотлар учун керакли инвентар жиҳозлардан спорт тўплари, волейбол тўрлари, трослар, дарвоза тўрлари, ракетка ва теннис коптокчалари билан таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”да белгиланган Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ҳамда, талабалар ўртасида компютер саводхонлигини ошириш соҳасида олиб борилаётган ишлар.
3-ташаббус бўйича – Университетда замонавий талаблар асосида жиҳозланган 31 та компютер синфларининг барчаси WиФи тармоғига уланган, 10 га яқин лингафон синфи, 82 та Сенсорли интерактив доскалар, 20 га яқин ЛЕД экранлар ва Инфокиоскалар, 52 та Электрон минбарлар талаба-ёшларни замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини ошириш учун хизмат қилмоқда. Университетда 1851 та компютер юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиб, ўқув бинолари, ТТЖ, АРМ ва овқатланиш жойларида WиФи тизими ўрнатилган бўлиб, бир пайтда 12000 дан ортиқ талабалар интернетдан унумли фойдаланмоқда.
Талабалар ўртасида компютер техналогиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича университет ҳудудида фаолият юритаётган ИТ парк тўғрисида талабаларга маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”да белгиланган 4-ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар.
4-ташаббус бўйича – Университетда талабалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, А.С.Пушкин номидаги вилоят ахборот кутубхонаси, “Самарқанд китоб олами” билан ҳамкорликда учрашувлар, китоб тақдимотлари, китоб ярмаркалари ва кўргазмалар ташкил этилмоқда.
Ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан кенг қамровли ва тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда, хусусан университетда “Зукко китобхон”, “Ёш китобхон” каби танловлар, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”да белгиланган Бешинчи ташаббус – Хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш соҳасида олиб борилаётган ишлар.
5-ташаббус бўйича –Университет талаба-қизларининг бўш вақтларини унумли ўтказиш, оилага тайёрлаш ва ҳунарга ўргатиш мақсадида “Қизларжон” клуби, пазандачилик ва тикувчилик тўгараклари фаолият юритмоқда. Янги ўқув йилида талаба-қизларга касб-ҳунар ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган 10 га яқин лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Университет талаба-қизларини касб-ҳунарга ўргатишда Самарқанд вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази билан ҳамкорлик қилинмоқда. Талаба-қизлар ўқишдан бўш вақтларида марказда ўзлари қизиққан касб-ҳунарларни ўрганмоқда.