Университетда фаолият олиб бораётган ёш олимлар, таҳсил олаётган таянч докторант, магистрант ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини, амалга ошираётган лойиҳаларини халқ хўжалигининг турли тармоқларига жорий этилишига кўмаклашиш, талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида Самарқанд Давлат университети 2020 йил учун энг яхши “START-UP” лойиҳалари танловини эълон қилади.

Стартап ўзи нима? Стартап инглиз тилидан олинган сўз бўлиб, start-up – старт олмоқ ёки бирор ишни бошламоқ каби маъноларни англатади. Бу эндигина очилган ёш компания, фирмалар ёки лойиҳалар ва ноёб ғояларни яратишга айтилади. Шунингдек, бирор-бир маҳсулотни сотиш учун инвесторларни қизиқтириш ва жалб қилиш ҳам стартапнинг асосий мақсадидир.

Танловда университетнинг 40 ёшгача бўлган ёш олимлари, магистрантлари ва талабалари лойиҳа билан иштирок этишлари мумкин.

Тақдим этилган лойиҳалар quintadb.ru веб-саҳифаси орқали
2020 йил 15 август соат 18-00 га қадар электрон рўйхатдан ўтиши шарт.

Танлов якунига кўра ғолиб деб топилган лойиҳа муаллифлари:

1-ўрин – 5 000 000 сўм

2-ўрин –  4 000 000 сўм

3-ўрин –  3 000 000 сўм миқдорида моддий рағбатлантирилади.

Электрон рўйхатдан ўтмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.

Танлов шартлари ва топшириладиган ҳужжат шакллари тўғрисидаги маълумотларни ҳавола орқали олиш мумкин.

 

Маълумот учун:
Тел.: 0-366-239-12-29 / +99891-557-94-82
Расмий сайт:
quintadb.ru
Телеграм: @SAMDU “START-UP” TANLOV