Эълон

“Дебреcен” университетига фармасевтика соҳасидаги ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш бўйича мақсадли танлов давом этмоқда!
Стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумотларни 2025-йилнинг 5-март (шу куни ҳам 23:55гача) санасига қадар internship.ilmiy.uz орқали юборишлари лозим.
Танлов натижаларига кўра, 20 нафар ёш олим саралаб олинади ва 2025-йил давомида 30 иш кунлик муддатга стажировка ўташ учун юборилади.
Танлов ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун Агентлик масъул ходимлари: (71) 203 32 23 s.takhirov@ilmiy.uz;
Батафсил маълумот учун (https://innovation.gov.uz/contest/post-1872)