Самарқанд давлат университети ва Россия давлат гуманитар университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида тарих факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалар “Вещь: время и место” (Нарса: вақт ва жой) номли илмий семинарда фаол иштирок этиб келмоқдалар. Россиялик олимлар билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар тарих фанининг қадимдан, то ҳозиргача бўлган даврини қамраб олади. Бунда тарих факультетининг барча тадқиқотчилари иштирок этишлари мумкин.

     Маърузалар рус ёки инглиз тилида олиб борилади. Ушбу халқаро илмий семинарда иштирок этиш учун Самарқанд давлат университети тарих факультети илмий ишлар бўйича масъул Муҳтарам Якубовага мурожаат қилишингиз сўралади.

Батафсил

Мурожаат учун тел: +99893 835 82 45