Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси қуйидаги йўналишлар бўйича касбий қайта тайёрлаш ўқув курсларига навбатдаги қабул бошланганлигини эълон қилади...
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 14 сентябрдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида касбий(педагогик) қайта тайёрлаш курслари фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги 479-сон буйруғи ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректорининг 2020 йил 25 сентябрдаги 01-500-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси қуйидаги йўналишлар бўйича касбий қайта тайёрлаш ўқув курсларига навбатдаги қабул бошланганлигини эълон қилади:
5112400 ‒ Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили
5111200 ‒ Ўзбек тили ва адабиёти
Мурожаат учун телефонлар: +99890 606-09-63; +99899 582-93-81; +99899 558-79-86.