“Эл-юрт умиди” жамғармаси хорижий давлат олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш бўйича 2-стипендия танловини эълон қилади
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан илғор хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш бўйича 2-стипендия танлови эълон қилинди. Стипендия танлови икки бошқичдан иборат.
Ушбу танловининг биринчи босқичида қатнашиш учун хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасасидан “Acceptance letter”, яъни ушбу университетга кириш хатини олиб, талаб этилган ҳужжатлар билан “Эл-юрт умиди” жамғармасига мурожаат қилиш мумкин.
Хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари “QS”, “Academic rating of world universities”, “THE” ёки “US News” каби халқаро рейтинглари бўйича энг нуфузли 300 ОТМларига киришлари шарт ёки стипендиатнинг мутахассислиги бўйича энг нуфузли 100 ОТМларига кириши шарт.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси танловларига ҳужжатлар рўйхати ушбу жамғарманинг веб саҳифасида кўрсатилган: https://eyuf.uz
Мазкур танловларга ҳужжатлар жорий йилнинг 15-апрел кунидан 15-май кунига қадар жамғарманинг веб саҳифасида қабул қилинади.
Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53, irossu1420@gmail.com