СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида мавжуд бакалавриат таълими йўналишларига суҳбат асосида қабул қилинадиган техникум битирувчиларининг билим ва касбий кўникмалари мавжудлигини баҳолаш бўйича тузилган саволлар тўплами эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 11 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида мавжуд бакалавриат таълими йўналишларига суҳбат асосида қабул қилинадиган техникум битирувчиларининг танлаган бакалавриат таълим йўналиши бўйича билим ва касбий кўникмалари мавжудлигини баҳолаш бўйича тузилган саволлар тўплами эълон қилинмоқда.
- Кимё
- Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштириш
- Ботаника ва ўсимликлар физиологияси
- Физика
-Бакалавриат таълим йўналишини танлашда мотивация
-Мамлакатда ўз соҳасига оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш