ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5987-сонли Фармони ҳамда Самарқанд Давлан университет ректорининг 2020 йил 20 июндаги 290-иж буйруғига асосан Самарқанд давлат университетида Юридик факултети ташкил этилди.

Факултетда 5240100-“Юриспруденсия”, 5111600-“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими”,  “Фалсафа” йўналишлари бўйича бакалавр, 5A 120503-Этика ва эстетика, 5A111601 Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (Маънавият асослари), 5A120501-Фалсафа (соҳалар бўйича)  мутахассисликлари бўйича магистрантлар ҳамда  “Ижтимоий фалсафа”, “Онтология, гносеология ва мантиқ” ихтисосликлари бўйича таянч докторантура ва докторантура ихтисосликлари бўйича оилй малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Бугунги кунда факултетда Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими, Фалсафа ва миллий ғоя, кафедралари мавжуд бўлиб, уларда 7 та фан доктори, 29 та фан номзоди (шундан, фалсафа фанлари доктори (ПҳД) 15 та), 15 та доцентлардан иборат бўлган тажрибали профессор ўқитувчилар жамоаси фаолият кўрсатмоқда. Факултетда 432 нафар бакалавр-1 курсда-164 нафар, 2-курсда-116 нафар, 3-курсда-91 нафар, 4-курсда- 60 нафар талаба, 1 ва 2-босқичда 13 нафар магстр таҳсил олади ва 22 та академик гуруҳ мавжуд.

МAЛAКA ТAЛAБЛAРИ

Бакалавриат йўналиши малака талаблари ва ўқув режалари

5240100 Юриспруденсия
5111600 Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
5120500 Фалсафа

Магистратура йўналиши малака талаблари

5A120503 Этика ва эстетика
5A111601 Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)
5A120501 Фалсафа (соҳалар бўйича)


Факултет тюторлари