“Регистратор офиси” бўлим бошлиғи

АБДУЖАББОРОВ СОБИР БАҲРОНОВИЧ

  • Қабул вақти: Душанба, Жума 15.00-17.00
  • Телефон: (91) 539-08-91
  • Электрон почта: s.bahronovich@gmail.com

Биография

  • 1977 йил 5 декабрда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган
  • 1994-1999 йй. - Самарқанд давлат университети талабаси
  • 1999-2000 йй. - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошидаги иқтисодий таълим минтақавий маркази ўқитувчиси
  • 2000-2005 йй. - Самарқанд давлат университети менежмент кафедраси ўқитувчиси
  • 2005-2008 йй. - Самарқанд давлат университети бухгалтерия ҳисоби ва менежмент кафедраси ўқитувчиси
  • 2008-2011 йй. - Самарқанд давлат университети ижтимоий иқтисодиёт ва менежмент кафедраси ўқитувчиси
  • 2011-2022 йй. - Самарқанд давлат университети Инсон ресурсларини бошқариш факултети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари
  • 2022-2023йй. - Самарқанд давлат университети Молия-иқтисод ишлари бўйича проректори
  • 2023 й.-2024йй. - Самарқанд давлат университети 2-ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари
  • 2024.01.10 дан - Самарқанд давлат университети Регистратор офиси бошлиғи.

“Регистратор офиси” нинг вазифалари

Самарқанд давлат университетининг “Регистратор офиси” талабаликка қабул, ўқув жараёни ва талабаларга хизмат кўрсатиш, академик фаолиятни ташкил этиш ҳамда таълим жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, унверситетнинг https://hemis.samdu.uz/ платформасида оъқув жараёни ташкил этиш, тизимда бюрократик тўсиқлар юзага келишини олдини олиш ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш, шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш каби вазифаларни амалга оширувчи университетнинг таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Офис ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, университет Низоми, университет Кенгаши қарорлари, университет ректори буйруқлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ олиб боради.

Офис фаолиятига университет ректори томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Офис бошлиғи раҳбарлик қилади. Офис бошлиғи ўқув ишлари бўйича проректорга бўйсунади ҳамда факултет, кафедра, ўқув-услубий бошқарма ва бошқа таълим тузилмалари билан ҳамкорликда ишлайди.

“Регистратор офиси” ўз функцияларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фанлар дастурлари янгиланаётганда ушбу меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • ҳар ўқув йилида кафедралар ва ўқув-услубий бошқармага ишчи ўқув режалари ҳамда фанларнинг ўқув ва ишчи ўқув дастурларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • факултетлар ва кафедралардан ишчи ўқув режалари, фанларнинг ишчи дастурлари, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаларини сўраб олиш;
  • тайёрланаётган меъёрий ва бошқа ҳужжатлар бўйича кафедралардан ушбу ҳужжатлар лойиҳаларига таклифлар ва тавсиялар сўраб олиш;
  • кафедраларда тайёрланаётган дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда бошқа турдаги академик материаллар тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш;
  • деканатлар, кафедралар ва бошқа бўлимлардан ўқув жараёни билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни ҳам олиши;
  • “Регистратор офиси” амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши;
  • “Регистратор офиси” ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилиш бўйича йиғилишлар ўтказиш ҳамда семинарлар ташкил этиши мумкин.

“Регистратор офиси”нинг ўз функсияларини бажаришдаги мажбуриятлари:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ва вазирлик топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
  • “Регистратор офиси”га юкланган вазифа ва функсияларни самарали ташкил этиш;
  • жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида коъриб чиқиш;
  • меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини (лойиҳаларга таклифларни) сифатли ва ўз вақтида тайёрлаш ҳамда раҳбариятга тақдим этиш;
  • Самарқанд давлат университетида ўқув жараёнини тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилиш, ушбу жараёнга ҳуқуқий-меъёрий ва бошқа ҳужжатларнинг тўла жорий этилишини таъминлаш.