ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА
Филология факультети университет билан тенгдош - у 1927 йилда ташкил этилган. Факультетнинг илм-фан ва таълим маскани сифатида шаклланишида Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Ғози Олим Юнусов, Садриддин Айний, Воҳид Абдуллаев, Улуғ Турсунов, Евгений Поливанов, Абдулла Сулаймонов, Ориф Икромов, Худойберди Дониёров, Ғани Абдураҳмонов, Ботирхон Валихўжаев, Раҳматулла Қўнғуров, Нуриддин Шукуров, Раҳмонқул Орзибеков, Назар Ражабов каби таниқли олимларнинг хизматлари каттадир. Бугунги кунгача факультет «филологлар бешиги» сифатида мамлакатимиз ва Марказий Осиё республикалари таълим тизимига ўн минглаб юқори малакали филолог-мутахассислар тайёрлаб берди. Улар орасида атоқли давлат, жамоат ва фан арбоблари, 120 дан зиёд фан докторлари, 500 га яқин фан номзодлари етишиб чиқди.
Ҳозирги пайтда факультетда 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили), 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (тожик тили) йўналишлари бўйича бакалавриат; 5А120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 5А120102 – Лингвистика (ўзбек тили), 5А120101 – Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102 – Лингвистика (тожик тили) мутахассисликлари бўйича магистратура таълими берилмоқда. 10.00.01 - Ўзбек тили. 10.00.02 - Ўзбек адабиёти, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тиллари ва адабиётлари бўйича таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) ихтисосликлари бўйича олий малакали кадрлар тайёрланмоқда.
Ҳозирги пайтда факультетда 12 нафар фан доктори, профессор, 25 нафар фан номзоди, доцентлар фаолият олиб бормоқдалар. Улардан икки нафари (М.Муҳиддинов, Ҳ.Умуров) “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвонига сазовор бўлган. 10 нафар профессор-ўқитувчи давлатимизнинг орден ва медаллари билан тақдирланган.
Факультетдаги 5 та кафедрада ишлаётган 65 нафар профессор-ўқитувчилар ўзбек тили ва адабиёти, тожик тили ва адабиёти, адабиётшунослик ва тилшунослик йўналишларида самарали тадқиқотлар олиб боришмоқда.
Факультетда 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили), 5120100 – филология ва тилларни ўқитиш (тожик тили) йўналишлари бўйича бакалавриатда 611 нафар талаба, 5А120101 – Адабиётшунослик (ўзбек адабиёти), 5А120102 – Лингвистика (ўзбек тили), 5А120101 – Адабиётшунослик (тожик адабиёти), 5А120102 – Лингвистика (тожик тили) мутахассисликлари бўйича 36 нафар ёш тадқиқотчи магистратурада таълим олмоқда. Шунингдек, талаба-ёшлар учун «Шалола» шеърият клуби, «Ёш тилшунос», «Ёш адабиётшунос», «Ёш нотиқ» каби илмий-ижодий тўгараклар мавжуд бўлиб, улар факультетдаги ҳамда факультет жамоаси ҳамкорлик қилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ижодкор ёшларни ўз сафларига бирлаштирган.
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
Бакалавриат йўналиши малака талаблари
5120101 Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили
5120117 Филология ва тилларни ўқитиш: тожик тили
Магистратура йўналиши малака талаблари
5А111201 Ўзбек тили ва адабиёти
5А120101 Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти
5А120101 Адабиётшунослик: тожик адабиёти
5А120102 Лингвистика: ўзбек тили
5А120102 Лингвистика: тожик тили
5А120105 Фолклоршунослик ва диалектология