ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА

Университет таркибидаги янги Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети 2020 йилда ташкил этилди. Мазкур факультет замонавий илм-фан ютуқлари, хусусан илғор биотехнологик ютуқларни таълим тизимида кенг ва самарали жорий этиш орқали замонавий аграр таълим тизимини шакллантириш ва янги авлод агромутахассисларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилган.
Факультет таркибида қуйидаги 3 та кафедра фаолияти йўлга қўйилган: (1) Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси; (2) Мева-узумчилик ва сабзавотчилик кафедраси; (3) Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси.
Бугунги кунда факультетда 22 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Факультетда 8 та бакалавр таълим йўналишлари ва 2 та магистратура мутахассисликлари мавжуд. Факультетда “Мевачилик ва узумчилик”, “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, “Агрокимё ва агротупроқшунослик”, “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси”, “Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)”, ва “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш” каби бакалавр таълим йўналишлари ҳамда Узумчилик ва узумни қайта ишлаш технологияси ва Ҳимояланган ер мева сабзавотчилиги магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. 
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида факультет Италиянинг Болонья университети, АҚШнинг Невада университети, Исроилнинг Холон технология институти, Туркиянинг Анқара университети, Россиянинг Белгород университетлари ва минтақамизда фаолият кўрсатаётган ИКАРДА ва ИКБА халкаро аграр тадқиқот марказлари билан хамкорлик олиб бормоқда. Шунингдек, ўқув жараёнининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий қишлоқ хўжалик кооперациялари ва  агросаноат кластерлари билан мустаҳкам ҳамкорлик ишлари ўрнатилмоқда


Факултет тюторлари