ГЕОЛОГИЯ ВА ПАЛЕОНТОЛОГИЯ МУЗЕЙИ
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети География ва экология факулътети қошидаги Геология ва Палеонтология музейи 1938-йилда профессорлар В.П.Смирнов, Л.В.Азарова, Й.А.Левен, В.Н.Приображенский ва Н.А.Лосевлар ташаббуси билан ташкил қилинди. Ушбу музей Палеонтология ва тарихий геология, минерология, петрография ва фойдали қазилмалар музейидир. Палеонтология ва геология музейида ер шарининг ҳар хил ҳудудларидан келтирилган турли хил тог жинслари, руда ва минералларни кўриш мумкин. Музей экспонатлари орасида Италия, Испания, Франсия, Австрия, Ҳиндистон, Мўғулистон, ва бошқа бир қанча давлатлардан келтирилган турли хил тошга айланган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари учрайди. Шунингдек музейда ноёб експонатлардан Ўрта Осиёда фақат Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган безакбоп тошлар туркумига кирувчи мармарнинг бир қанча тури мавжуд.
Ушбу музей нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда ягона Палеонтология ва геология музейи ҳисобланиб, унда 5000 дан ортиқ қимматбаҳо нодир экспонатлар мавжуд. Палеонтология ва геология музейи палеонтологик, тарихий-геологик, минерологик ва петрография қисмларидан иборат бўлиб;
- 1000 дан ортиқ палеонтологик, яъни ер қатламларида сақланиб қолган ва тошга айланган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари;
- тарихий геологияга оид 500 дан ортиқ ер пайдо бўлгандан то шу давргача ҳосил бўлган ер пўстининг ривожланишига оид экспонатлар;
- минерологияга оид 2000 дан ортиқ магматик, органик, метаморфик тоғ жинсларидан иборат экспонатлар мавжуд;
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки музей бир неча маротаба кўчиришлар туфайли жуда кўп қимматбаҳо коллексиялари йўқолиб кетган.
Музей экспонатлари орасида Италия, Испания, Франсия, Австрия, Ҳиндистон, Мўғулистон, ва бошқа бир қанча давлатлардан келтирилган турли хил тошга айланган ҳайвон ва ўсимлик қолдиқлари учрайди. Музейда ноёб экспонатлардан Ўрта Осиёда фақат Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган безакбоп тошлар туркумига кирувчи мармарнинг бир қанча тури мавжуд.
Ҳозирги кунда ушбу музей йирик илмий-лаборатория маркази бўлиб, бу ерда ёш олимлар ўзларининг илмий изланишлари жараёнида фойдаланишмоқда, талабалар учун ҳам геология, геоморфология, умумий ер билими, Ўзбекистон табиий географияси ва бошқа фанларни мукаммал ўрганиш учун хизмат қиладиган манбаа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг 1998-йил 12-январдаги “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисидаги” фармони ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Респуликасининг 1997 йил 26-декабрдаги қабул қилинган қонуннинг 28-29- моддаларига асосланиб, геология музейини жаҳон музейлари қаторига олиб чиқиш, унинг нодир экспонатларини асраб авайлаб сақлаш, янги экспонатлар билан тўлдириб бориш, келажак авлодга етказиш ҳозирги куннинг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлиши лозим.