Самарқанд давлат университеи

мактабгача, бошланғич таълим ва технология кафедраси мудири
Эшниёзов Олимжон Исмоилович

+998 90 742 56 10  olimjonismoilovich@gmail.com

   Олимжон Эшниёзов физика-математика фанлари номзоди. 1976 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 2021 йилдан Самарқанд давлат университети бошланғич ва технологик таълим кафедраси мудири. 1993 йилда “Ўта ўтказувчан материаллларни ўстириш ва уни хусусиятларини ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида  100 дан ортиқ илмий рисола, 3 ўқув қўлланма ва 20 дан ортиқ услубий қўлланмалар нашр эттирган. Шунингдек, нуфузли  журналларда 100 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган.

 

Mактабгача, бошланғич таълим ва технология кафедраси аъзолари

 

Нуриддинова Майсара Икрамовна

 

Биология фанлари номзоди, доцент. 1986 йилда “Формирование и опадение плодоэлемнтов у тонковолокнистого хлопчатника в зависимости от от условий минерального питания” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1992йилдан СамДУ бошланғич таълим методикаси кафедрасида катта ўқитувчи, доцент лавозимларида фаолият юритиб келади. Илмий педагогик фаолияти жараёнида 4 дарслик, 1  монография, 3 ўқув қўлланма, 8  ўқув-услубий қўлланма, 3 муаммоли маърузалар курси, 2 электрон ўқув қўлланма ҳамда130 дан ортиқ илмий мақолаларни нашр эттирган.

Вафоева Мухайё Йўлдошевна

vafo197517@gmail.com

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2009 йилда “Ўзбек тилида фразеологик синонимлар ва уларнинг структурал-семантик таҳлили” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Мухайё Вафоева республика миқёсидаги “Фан, таълим ва амалиёт интеграцияси” номли журналда таҳририят аъзоси. У 2  ўқув ва 3 услубий қўлланма муаллифи. Фаолияти давомида 50 дан ортиқ илмий мақолалар нашр эттирган.

 

Аллаёрова Нилуфар Яхшиноровна

nilufarallayarova76@gmail.com

Филология фанлари номзоди, доцент. СамДУ бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Сўфи Оллоёр “Саботул ожизин” асарининг маърифий йўналиши ва бадиияти” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Нилуфар Аллаёрова  фаолияти давомида 2  монография, 1 ўқув ва 4 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, унинг бугунга қадар 10 дан ортиқ халқаро ва 20 дан ортиқ республика нашрларида илмий мақолалари нашр этилган.

 

 

Мустафаев Темур Шомирзоевич

mustafayev_temur@mail.ru

Кафедра ассистенти. СамДУ бошланғич ва технология таълим кафедрасида 2014 йилдан буён фаолият юритиб келади. “3, 3м ва 32 симметрияга эга тригонал кристалларда чизиқли ва ночизиқли акустик хоссаларнинг анизотропияси" мавзусида (PhD) бўйича илмий изланиш олиб бормоқда.

Темур Мустафаев фаолияти давомида жами 30 га яқин илмий мақолалар нашр эттирган. Улардан 4 таси хорижий ва 8 республика журналларида эълон қилинган.

   Юнусова Баҳора Ахтамжоновна

yunusovabakhora@gmail.com         

СамДУ бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Баҳора Юнусова фаолияти давомида 1 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи нашрларда илмий мақола, шунингдек, 20 дан зиёд халқаро ва республика конференцияларида мақолалар нашр эттирган.

 Махсуд Рахматов

rahmatovmahsud6@gmail.com

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1981 йилда “Фотофизические и фотохимическое свойства ион-радикалов диарилэтиленов” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2  ўқув, 27  услубий қўлланма муаллифи. 100 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар эълон қилган.

Бобомуродова Латофат Элмуродовна

missis.latofat@mail.ru

 

Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта ўқитувчи. Бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Инновацион таълим жараёнида бўлажак технологик таълим йўналиши ўқитувчиларининг касбий-методик ижодкорлигини такомиллаштириш” мавзусида 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган.

Латофат Бобомуродова фаолияти 16  илмий мақолалар эълон қилган. Жумладан, 1  ўқув қўлланма, 1  патент, 1 гувоҳнома, 2  услубий қўлланмалар муаллифи.

Ҳазратқулов Муталлиб Рашидович

hazratqulovmutallib@gmail.com

Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. СамДУ бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 16 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йилда “Адабий таълимда иншонинг ўрни ва уни ташкил этишнинг илмий-методик асослари” мавзусида диссертация ҳимоя қилган.

Муталлиб Ҳазратқулов фаолияти давомида 4 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 1  монография, 4  услубий қўлланмаларга муаллифлик қилган, 30 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий ва маҳаллий журналларда нашр эттирган.

Азимов Абдурахмон

 

Педагогика фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 1968 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1985 йилда “Шуҳрат ижодида ижобий қахрамон яратиш проблемаси” мавзусида номзодлик диссертациясини  химоя қилган.

Фаолияти давомида, 4 ўқув ва 8 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек,  бугунги қадар 5 дан ортиқ Scopus, Web of Science ва 100 дан ортиқ бошқа нуфузли халқаро журналларда илмий мақолалар эълон қилган.

Тошмуродов Шерзод Гуломжонович

 

Кафедра ассистенти. 2006 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. “Бошланғич синф ўқувчиларини ҳаракат сифатларини ривожлантиришда информацион технологияларидан фойдаланиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 10 дан зиёд мақолалари хорижда ва республика нашрларида  эълон қилинган.

Ҳусанбоева Қундузхон Парпалиевна

 

Педагогика фанлари доктори. СамДУ бошланғич ва технологик таълим кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1997 йилда “Ўзбек адабиётини таълим давлат тилидан бошқа тилларда олиб бориладиган ўқитишнинг илмий-методик асослари” номзодлик, 2007 йилда “Адабий таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишнинг илмий-методик асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Қундузхон Ҳусанбоева фаолияти давомида 5  дарслик, 3 ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ монография,

5 услубий қўлланмалар нашр қилдирган, 160 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий ва маҳаллий журналларда чоп этилган.

Урунов Абдуҳалил Мажидович

 

Техника фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 1982 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1995 йил “Шпиндельсиз пахта териш машинасида қўллаш учун тебраткич механизмининг тархини танлаш ва унинг асосий параметрларини аниқлаш” мавзусида номзодлик диссертация ишини  ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида, 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма ва 2 услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек,  бугунги қадар 8 дан ортиқ Scopus, Web of Science ва 50 дан ортиқ бошқа нуфузли халқаро журналларда мақолалар эълон қилган.

Сулайманова Дилдора Назаровна

dilya28sulaymanova87@gmail.com

    Мустақил тадқиқотчи. “Лойиҳага асосланган ўқитиш воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини шакллантириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 2012 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолияти юритади.  2022 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети мактабгача таълим кафедраси мудири. 
    Бугунга қадар Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 2 мақола чоп этган. Бошқа нашрларда 30 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган. 

Турсунова Махкамой

tursunovamahkamoy557@gmail.com

 

Педагогика фанлари номзоди, профессор. СамДУ мактабгача таьлим кафедрасида 2019 йилдан буён фаолият юритиб келади.

Махкамой Турсунова фаолияти давомида 1 монография, 1 дарслик, 7 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 4  Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

Файзуллаев Шарипбой Нуруллаевич

fayzullayev@gmail.com

 

Педагогика фанлари номзоди, доцент. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Мактабгача таьлим ташкилотлари(МТТ)да болаларни эркин ижодий фаолиятга йўналтириш технологияси бўйича «Боғча-мактаб» инновацион моделини яратиш” ҳамда  “СамДУ ва WFK KOICA ҳамкорлигида мактабгача таълим тизимида ”Болаларни мактабга тайёрлаш методикаси” фанини ўқитишда болаларни мактабга  сифатли тайёрлашни такомиллаштиришнинг инновацион моделини яратиш”  илмий-техник лойиҳа мавзуси устида иш олиб бормоқда. 
Шарипбой Файзуллаев фаолияти давомида 2 дарслик, 3 ўқув қўлланма, 20 илмий мақолалар нашр этган.

Эшназарова Гулзода Журақуловна

gulzodaeshnazarova@gmail.com

 

Кафедра ассистенти. “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида китобхонлик кўникмаларини таркиб топтириш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида бўйича илмий изланиш олиб бормоқда. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келади. Гулзода Эшназарова фаолияти давомида 10 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган.

Маруфова Мунира Эгамкуловна

muniramarufova@gmail.com

 

Кафедра ассистенти. “Мактабгача таълим муассасаларида педагогик диагностикадан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш” мавзусида  илмий изланиш олиб бормоқда. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. Мунира Маруфова фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма ва 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Каримова Азиза Маматкадировна

azizakarimova1991@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети мактабгача таълим кафедраси ассистенти. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 1 дарслик, 2 ўқув қўлланма, 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

 Абдурахманова Чарос Бурхановна

charosabduraxmonova344@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети мактабгача таълим кафедраси ассистенти. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Назарова Дилноза Ўразалиевна

nazarovadilnoza7@gmail.com

 

Самарқанд давлат университети мактабгача таълим кафедраси ассистенти. СамДУ мактабгача таълим кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

Бошланғич ва технологик таълим” кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети бошланғич ва технологик таълим кафедраси Самарқанд давлат  университетининг 2021 йилда ташкил этилган.

Ушбу кафедрада бугунги кунда 2 нафар фан доктори,  11 нафар фан номзоди, доцентлар, 2 нафар ПҳД ва 6 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. 

Кафедра  аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Навоий ва Жиззах ОТМ лари ва республикадаги  бошқа  олий ўқув юртларидаги турдош кафедралар,  Москва давлат Энергетика институти M.Lomonosov номидаги Москва давлат университети ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб бормоқда.

Кафедра қошида турли номли талабалар илмий тўгараги фаолият юритади. Кафедранинг иқтидорли талабалари турли хил республика танловида иштирок этиб келмоқда. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 10 дан ортиқ дарслик,  ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар  яратилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ монография, 40 га яқин илмий оммабоп рисола, 25 дан зиёд илмий тўплам, 100 га яқин илмий мақола ва 100 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этганлар.

Кафедрада бугунги кунда “Бошланғич ва технологик таълим фанларини ўқитишда замонавий воситалар” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд давлат университети мактабгача таълим кафедраси 2018 йилда мактабгача таълим назарияси ва методикаси номи билан ташкил этилган. 2021 йил мактабгача ва бошланғич таълим факультети ташкил этилгач, кафедра мактабгача таълим номи билан фаолият кўрсатмоқда. 

       Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Она тили ва адабиёт
  • Она тили ўқитиш методикаси
  • Бошланғич математика курси назарияси
  • Математика ўқитиш методикаси
  • Табиатшунослик ва уни ўқитиш методикаси
  • Жисмоний тарбия ва уни ўқитиш методикаси
  • Техник механика
  • Техник чизмачилик
  • Техник ижодкорлик ва дизайн
  • Гидравлика ва иссиқлик техникаси
  •  Кийимларни лойихалаш ва моделлаштириш
  • Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 15 дан ортиқ дарслик,  ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар  яратилган. Шунингдек, 20 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этганлар. 
  • Мактабгача таълимнинг меъёрий асослари 
  • Мактабгача таълимнинг ижодий фаолият асослари 
  • Табиат билан таништириш назарияси ва методикаси 
  • Болалар психологияси ва психодиагностикаси   
  • Мактабгача таълимда бошқарув ва менежмент 
  • Болаларнинг ижтимоий мослашуви
  • Мактабгача педагогика 
  • МТда ўқитиш технологияси ва лойиҳалаштириш 
  • Болалар нутқини ўстириш назарияси ва методикаси 
  • Танлов фан: Илм йўли вариатив дастури
  • Танлов фан: МТда ўйинлар орқали болалар нутқини ўстириш
  • Танлов фан:  Саводхонлик
  • Мактабгача таълимда ҳозирги замон ўқитувчисига қўйилган талаблар 
  • Тасвирий фаолиятга ўргатиш назарияси ва методикаси
  • Болаларнинг мусиқий таълими 

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар