Кафедра мудири

Кулжанов Уткир Нематович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни (8:00 -16:00)
  •  Телефон: +99897 919-34-17
  •  Электрон почта: uquljonov@bk.ru

Биография

2001 – 2005 йиллар Самарқанд давлат университети механика-математика факултети талабаси;

2005 – 2007 йиллар Самарқанд давлат университети механика-математика факултети магистранти;

2008-2011 йиллар Самарқанд давлат университети “Математик физика ва функционал” кафедраси аспиранти;

2012-2013 йиллар Самарқанд давлат университети магистратура бўлими катта лобаранти;

2013-2019 йиллар Самарқанд давлат университети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси ассистенти;

2020-2021 йиллар Самарқанд давлат университети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси катта ўқитувчиси;

2021 –йил майдан Самарқанд давлат университети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси доценти;

2021 – йил 17-декабрдан Самарқанд давлат университетининг “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси мудири в.в.б.

 

«Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» кафедраси тарихи

Кафедра "Умумий математика" номи билан 1936 йилда ташкил қилинган. Дастлаб кафедра ўқитувчилари эҳтимоллар назарияси билан бирга математика, алгебра ва сонлар назарияси, чизма геометрия каби фанлардан, кейинроқ математик таҳлил фанидан дарс берилган. 1936-1941 йилларда кафедрани доцент Кузинов Р.П. бошқарди. Бу даврда Москвада аспирантурани тугатиб, кафедрага ёш геометр М.А. Собиров ҳам ишга келди, кейинроқ унга факультет декани лавозими юклатилди. Кафедрада Киев университетидан келган А.А. Шепелевский ишлай бошлади. 1938-йилда кафедрага Ленинград университети битирувчиси-доцент В.М.Басков келди. Унга кафедрада математик таҳлил бўйича курсларни ўқиш топширилган эди.

1944-йилда кафедра мудирлиги лавозими физика-математика фанлари доктори, профессор Н.П.Романовга топширилди. Унинг раҳбарлигида М.С. Собиров, Х.А.Абдуллаев, И.Я. Касара, Н.Х.Тешабаева, М.А. Субханқулов, Х.Н. Нарзуллаев, Ф.В.Томашевич, Б.Я.Левин, С.У.Куртяковлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Кейинчалик Н.П.Романовнинг шогирдларидан М.А Субханкулов, Б.Я. Левинлар илмий натижаларни чуқурлаштириб, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар ва Ўзбекистондан ташқаридаги илмий марказларга ишга таклиф қилиндилар.

Профессор Н.П.Романов умумий математика кафедрасига 1944-йилдан 1951-йилгача раҳбарлик қилди ва 1951-йилда у ТошДУга ишга ўтди.

1951-йилдан 1961-йилгача кафедра раҳбарлигини доцент Р.И. Искандаров бажарди.

1961-1971 йилларда кафедрани доцент В.М. Басков бошқарди. Бу даврда кафедра таркибига 23 нафар илмий ходим бор эди. Бу даврда, 6 нафар чизмачилик ва чизма геометрия бўйича ўқитувчи ходимлар ишга олинди.

1971-йилдан кафедрани доцент Рахмонов Р.Р. бошқарди. Бу даврда факультетда кафедралар очилиши муносабати билан унинг таркибига тайёрлов бўлими бўйича илмий ходимлар ишга қабул қилинди. Бу йилларда кафедрада эҳтимоллар назариясига таалуқли фанларни ўқитиш ҳам амалга оширилди. Шу билан бирга махсус курсларни ўқитиш ва диплом ишларни ҳимоя қилиш йўлга қўйилди. Кафедра аъзолари академик Т.А. Саримсоқов ва академик С.Х. Сирожиддиновлар билан мустаҳкам алоқани ўрнатди. Шу йилларда профессор Т.А.Азларов кафедра махсус фанлари бўйича ва диплом ишларига раҳбарлик учун мунтазам келиб турди. Т. А. Азларов раҳбарлигида кафедра доцентлари Б. Бозоров, Я. М. Ҳусаинов, Ҳ. Курбановлар номзодлик диссертацияси ҳимоя қилишди

1982-1988 йилларда кафедрани доцент В.Б.Бозоров бошқарди. Бу йилларда кафедрада илмий изланишлар кучайтирилди, ёш ўқитувчилар билан кафедра таркиби мустаҳкамланди.

1988-93 йилларда кафедрани доцент Г.В.Злоцкий бошқарди. Бу йилларда математика ўқитиш услубияти бўйича ўқув ва илмий жараёнлар кучайтирилди. Мамлакат миқёсидаги муаммоли семинар ташкил этилиб, Москва ва бошқа шаҳарлар етакчи олимлари ва мутахассислари таклиф этилди. Жумладан, профессорлар В.Г. Болтянский, Г.Д. Глейзерлар бу семинарларда бир неча марта иштирок этиб, маърузалар қилдилар. Шу билан бирга таълимни ислоҳ қилиш бўйича кафедрада зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

1992-йилда Самарқанд давлат педагогика институти тугатилиши муносабати билан кафедра таркибига шу институтнинг математика ўқитиш методикаси кафедраси аъзоларидан 9 нафари ва физика факультетининг олий математика кафедрасидан 3 нафар ўқитувчи кафедра таркибига қўшилди.

1993-1999 йилларда кафедрани доцент И.Б. Холиқулов бошқарди. Бу йилларда мустақилликнинг дастлабки йилларида олий таълимдаги ислоҳотлар ҳам кафедрада штат бирликлари қисқаришига олиб келди, лекин фанларни ўқитиш ва илмий-тадқиқотлар олиб боришга алоҳида эътибор ва маъсулият кучайди.

1999-2004 йилларда кафедрани доцент Я.М. Хусаинов бошқарди. Бу даврда олий таълимда ўқитиш талаблари кучайганлиги сабабли кафедрада ўқув адабиётлари, дастур ва режалар ишлаб чиқилиб, жорий қилина бошлади. Жумладан, маъруза матнлари барча фанлар бўйича тайёрланди ва чоп этилди. 2003-йилда 5А460104 -"Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика", 5А460107-"Математика фанини ўқитиш методикаси" мутахассиcликлари бўйича магистратуралар очилди.

2003-йилдан бошлаб кафедра номи ўзгартирилиб "Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" деб атала бошланди.

Кафедрани 2005-йилдан 2013-йилгача профессор Джалилов А.А. бошқарди, 2013-йилдан эса профессор Абдуллаев Ж.И.кафедра мудирлигига танлов асосида сайланди. Ана шу йилларда кафедра илмий салоҳиятини кўтариш ва малакали ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда хориж илмий алоқаларни кучайтириш каби йўналишларга эътибор қаратилди.

Кафедрани 2018-йил 1-сентябрдан доцент Ҳ.Қ.Қурбонов бошқарди. 2019-йил 11-январдан кафедра мудирлигига проф.А.М.Халхўжаев тайинланди. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математика ўқитиш усуллари, олий математика ва математика фанларидан математика, амалий математика, физика, тарих, иқтисод, меҳнат таълими, ўзбек филологияси, тасвирий санъат, жисмоний тарбия, тожик филологияси, факультетларида ва сиртқи ва махсус сиртқи бўлимда талабаларга учта тилда: ўзбек, рус, тожик тилларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқдалар.

2020-йил август ойидан кафедрани доцент С. Холиқулов бошқариб келмоқда. Кафедра аъзолари эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, математика ўқитиш услубияти, дифферециал тенгламалар, математик физика ва математика тарихи бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Кафедра аъзоларининг илмий ишлари халқаро ва республика илмий тўпламларида чоп этилмоқда. Кафедра аъзолари хориж илмий марказлари билан илмий алоқалар ўрнатганлар ва бир нечта грант бўйича илмий ишлар олиб бормоқдалар.

«Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика» кафедраси мустақиллик йилларида ўқув, илмий, ўқув-услубий ва маънавий-маърифий соҳаларда катта ютуқларга эришдилар. 1991-йилдан бошлаб кафедрада ўқув фанларини ўқитиш самарадорлигини ошириш учун мунтазам ишчи дастурлар, технологик харита ҳамда ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлашни яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилди. Хусусан, мустақиллик йилларида кафедранинг барча фанлари бўйича маъруза матнлари, ўқув-услубий мажмуалар яратилди ва улар янгиланиб борилмоқда

Дастлаб шуни таъкидлаш керакки кафедра аъзолари қуйидаги дарслик ва ўқув қўлланмаларни Республика миқёсида чоп этишга эришдилар:

1. Абдуҳамидов А.У., Насимов Х., Носиров А. Алгебра ва анализ асослари. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун дарслик. 1 ва 2-қисмлар-Тошкент:Ўқитувчи, 2002

2.Назаров Х., Остонов Қ. Математика тарихи. Ўқув қўлланма.-Тошкент, Ўқитувчи,1996.

3.Файзуллаева С.Ф. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма. -Тошкент: Фан, 2009.

4.Абдуллаев Ж.И. Функционал анализ ва интеграл тенгламалар. Дарслик. Тошкент, 2015.

5.Абдуллаев Ж.И., Остонов Қ., Мамиров Б. Математика (тарих йўналиши талабалари учун амалий машғулотлар). Ўқув қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2018.

СамДУ миқёсида чоп этилган маърузалар матнлари:

1.Ҳусаинов Я.М., Қурбонов Ҳ.Қ. Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика. Маърузалар матни, СамДУ,2001

2.Холиқулов И.Б. Эҳтимоллар назарияси. Иқтисод факультети талабалари учун. СамДУ, 2001.

3.Остонов Қ. Математика ва информатика ўқитиш услубияти. Маърузалар матни.-СамДУ. 2001

4.Ҳусаинов Я.М., Музрапов С.А., Остонов Қ. Олий математика. Маърузалар матни, СамДУ,2003

5.Ҳусаинов Я.М., Мардонов Э.М., Остонов Қ. Олий математикадан амалий машғулотлар. Маърузалар матни, 2004

6. Мардонов Э.М, Остонов Қ. Математика тарихи. Маърузалар матни. СамДУ, 2004

7.Злоский Г.В. Высшая математика. Курс лексий для электроншиков.-СамГУ. 2002

2001-2018 йилларда кафедрада услубий қўлланмалар яратиш учун ҳам катта ишлар олиб борилди:

1. Холиқулов И.Б., Абдуҳамидов А.У «Ўйинлар назарияси элементлари. Услубий қўлланма СамДУ, 2010

2. Ҳусаинов Я.М., Музрапов С.А. Математик статистикадан масалалар ечишга доир услубий қўлланма. - Самарқанд, СамДУ. 2009 йил.

3.Файзуллаева  С.Ф., Иззатуллаев Н. Олий математикадан амалий машғулотлар. Електрон дарслик. – Самарқанд, СамДУ илмий кутубхонаси, 2009

4.Файзуллаева С.Ф., Джалилов А.А. Математик статистиканинг айрим масалалари. Услубий қўлланма. СамДУ, 2009, 39-бет.

5.Джалилов А.А. Шартли эҳтимоллар ва шартли математик кутилмалар. Услубий қўлланма. СамДУ, 2009, 48-бет

6. Ҳусаинов Я.М., Музрапов С.А. Математик статистикадан масалалар ечишга доир услубий қўлланма. - Самарқанд, СамДУ. 2009 йил.

8.Ҳусаинов Я.М., Музрапов С.А.Математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма (2- қисм) СамДУ, 2008

9. Ҳусаинов Я.М., Музрапов С..А. Математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма (2- қисм) СамДУ, 2008.

10. Ҳусаинов Я.М., Музрапов С.А. Математик статистикадан масалалар ечишга доир қўлланма (3- қисм) СамДУ, 2008

11.Остонов Қ. Синфдан ташқари ишлар ўтказиш услубияти. СамДУ, 2008.,

12.Остонов Қ. Математика дарсларини ташкил этиш технологиялари, СамДУ, 2008.,

13. Злоский Г.В. Гомотетия геометрик масаларини ечиш усули сифатида) СамДУ 2008.

14.Остонов Қ. Янги педагогик технологияларни математика ўқитиш жараёнига тадбиқ этиш усуллари. Услубий қўлланма. - Самарқанд: СамДУ нашри, 2005 й.70 бет.

15.Остонов Қ. Сон ва ҳисоблашларни ўрганиш методикаси. Маърузалар матни.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005. 70 бет.

16.Остонов Қ. Математика ва уни ўқитиш методикаси тараққиёти тарихи. Услубий қўлланма.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005, 70 бет.

17.Остонов Қ. Геометрия ўқитиш услубияти масалалари. Услубий қўлланма.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005. 70 бет.

18.Остонов Қ. Алгебра ва математик анализ элементларини ўқитиш технологияси. Маърузалар матни.- Самарқанд: СамДУ нашри, 2005. 101 бет.

19. Абдуллаев Ж.И., Ғанихўжаев Р.Н., Шерматов М. Х., Эгамбердиев О.И. Функционал анализ ва интеграл тенгламалар. Дарслик. Тошкент: Янги аср авлоди. 2015. -460 б.

20. Абдуллаев Ж.И., Р.Ғанихўжаев, И. Икромов. Функционал анализдан масалалар тўплами. 1-қисм. Лебег интеграли. Ўқув қўлланма. Тошкент: Турон Иқбол, 2015. 200 б.

21. Абдуллаев Ж.И., Р.Ғанихўжаев, И.Икромов. Функционал анализдан масалалар тўплами. 2-қисм. Метрик ва чизиқли фазолар. Ўқув қўлланма. Тошкент:Турон Иқбол, 2015. 148 б.

22. Абдуллаев Ж.И., Р.Ғанихўжаев, И.Икромов. Функционал анализдан масалалар тўплами. 3-қисм. Чизиқли операторлар. Ўқув қўлланма. Тошкент: Турон Иқбол, 2015. 144 б.

23. Абдуллаев Ж.И. Математика. Олий ўқув юртларига кирувчилар учун услубий қўлланма 1,2,3-қисмлар. Тошкент:Турон Иқбол, 2015

24. Абдуллаев Ж.И., Давранов Б. Математика. Методические пособие для поступающих в ВУЗы. Част 1. –Алгебра Тошкент:Турон Иқбол, 2015

25. Абдуллаев Ж.И., Норалиев Н. Математика. Методические пособие для поступающих в ВУЗы. Част 2.– Алгебра и начала анализа. Тошкент:Турон Иқбол, 2015.

26. Абдуллаев Ж.И. и др. Математика. Методические пособие для поступающих в ВУЗы.Част 3. – Геометрия. Ташкент:Турон Иқбол, 2015.

27. Ҳусаинов Я.М, Музрапов С.А. Қудратов Ҳ. Характеристик функциялар ёрдамида тақсимот қонунларини топишга доир услубий қўлланма. Самарканд, СамДУ, 2015, 60 бет.

28. Мардонов Э., Остонов Қ., Мўминов У. Математика ва информатика ўқтиш усуллари. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2016. -160 б. 29.Туйғунов К., Остонов Қ.Олий математика курсининг “Дифференциал тенгламалар” бўлими бўйича мустақил таълими учун методик кўрсатмалар”. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2015. -100 б.

30. Туйғунов К., Остонов Қ..Олий математика курси бўйича аниқ интегралнинг баъзи бир тадбиқларини ўрганишда талабалар мустақил ишларини ташкил этишга оид методик тавсиялар. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2015. -96 б.

31.Мардонов Э., Остонов Қ., Ачилов Ў., Эргашев А. Геометрия. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2015. -134 б.

32. Абдуллаев Ж.И., Остонов Қ., Мамиров Б.- Математика (Касбга йўналтирилган масалалар тўплами). СамДУ 2017 йил.

33. Остонов Қ, Қулжонов Ў. Параметрли тенгламаларни ва тенгсизликларни ечиш усуллари. СамДУ: 2017 йил.

34. Мардонов Э.М., Остонов Қ., Муминов У, Қуйлиев С. Математика ўқитиш методикаси. Ўқув-услубий мажмуа. СамДУ 2017 йил.

35. Мардонов Э.М., Остонов Қ., Муминов У., Қуйлиев С. Математика тарихи ва математика ўқитиш методикаси. Ўқув- услубий мажмуа. СамДУ 2017 йил.

36. Абдуллаев Ж.И., Мардонов Э.М., Остонов Қ., Қулжонов У., Тошқулов Ҳ. Математика. Ўқув-услубий мажмуа. СамДУ 2017 йил.

37. Мардонов Э.М., Остонов Қ. Математик мантиқ. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2018. -117 бет.

38. Холиқулов С.И., Остонов Қ. Эҳтимоллар назарияси тарихи. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2019. 66 бет.

39. Холиқулов С.И., Остонов Қ. . Математик статистика элементларини ўрганиш. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2019. 60 бет.

40. Холиқулов С.И., Остонов Қ., Қулжонов Ў.. Комбинаторика элементлари. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2020. 84 бет.

41. Холиқулов С.И., Остонов Қ., Қулжонов Ў.. Математик мантиқ. Услубий қўлланма. Самарқанд: СамДУ, 2020. 152 бет.

42. Курбонов Ҳ., Бозорова Ў. Назарияи эҳтимолият, нишондоди методи, қисми 1, Самарқанд 2020, 77 б.

43. Шукуров Б.С., Султонов Ж., Шукруллаев В.Р. Математика, услубий қўлланма, Самарқанд 2020, 160 бет.

Ҳозирги пайтда кафедрада 2 нафар профессор, 5 нафар доцент, 2 нафар катта ўқитувчи, 5 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқдалар. Булар: проф. А.М. Халхўжаев, проф. Ж.И.Абдуллаев, доцентлар Қурбонов Ҳ., Султанов Ж., Остонов Қ., Холиқулов С., К.Кулиев, катта ўқитувчилар Пошаходжаева Г., Қулжонов Ў., ассистентлар Муртазаев М., Бозорова Ў., Тоштурдиев А., Қўйлиев С., Тилавов Р.

Кафедра аъзолари бугунги кунда эҳтимоллар назарияси, математик статистика, математика ва информатика ўқитиш услубияти, математика тарихи, олий математика ва математика фанларидан физика, математика, тарих, касбий таълим, ўзбек филологияси, тожик филологияси факультетларида ва қатор бошқа факультетларда ўзбек, рус, тожик тилларида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бормоқдалар.

Кафедра ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий университети, ЎзРФА Математика институти, Тошкент давлат Педагогика университети, Ўзбекистон педагогика фанлари илмий - текшириш институти, вилоятлардаги Гулистон давлат университети, Жиззах, Навоий педагогика инситутлари, Урганч давлат университети билан ҳамда хориждаги Кембриж, (Англия), Лилл (Франсия), Клаустал (Германия), Туркия, Торонто (Канада), Чехия (Ғарбий Богемия), Уелс(Кардифф), Швесия(Стоголм, Лулеа) каби университетлар илмий марказлари билан алоқалар ўрнатган. Шунингдек, МДҲ мамлакатларининг Москва давлат университети, Санкт-Петербург, Киев (Украина) университетлари илмий ҳамкорлик ўрнатган. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри олий ўқув юртлари билан илмий ва ўқув соҳаларида мунтазам узвий алоқалар ўрнатилган.

Кафедрада 5А130102 - "Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика" мутахассислиги бўйича магистратура фаолият кўрсатади. Ҳозирда бу мутахассислик бўйича 5 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика йўналиши бўйича ўқишни тугатган магистрлар халқ хўжалигида, ишлаб чиқаришда ҳамда халқ таълими ва касб – ҳунар таълими соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

Кейинги йиллларда кафедра магистратурасини тугатган Ж. Яхшиликов, Ў. Бозорова, М. Муртазаев каби ёш мутахассислар кафедрада ассистент лавозимига ишга қабул қилиндилар. 2001-2018 йилларда битта докторлик диссертацияси Г.В. Злоцский «Научно- педагогические основы формирования у студентов – математиков университетов готовности к профессионально – педагогической деятельности» (2001 й.) ва 6 номзодлик (фалсафа доктори) диссертациясини Ахадқулов Х. Сафаров Ў., Бегматов А., Мамиров Б., Қулжонов Ў., Пошаходжаева Г.  лар ёқладилар.