Самарқанд давлат университети 

факультетлараро жисмоний маданият кафедраси мудири Орифжон Раупов.

+ 99893 729 23 23 orifjon.raupov@mail.ru

    Доцент Орифжон Раупов илмий-педагогик фаолияти давомида жисмоний маданият ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишларнинг илмий-назарий жиҳатларини чуқур асослашга бағишланган 2 ўқув қўлланма, 1 услубий қўлланма, 3 услубий кўрсатмалар, 4 ОАК тасарруфидаги ва 4 xалқаро илмий журналларда илмий мақолалар чоп этган. 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

    “Методы обучения по избранным видам спорта” номли ўқув қўлланма, “Спортда ҳаракат фаолияти физиологияси ва жисмоний сифатларни ривожлантирувчи омиллар” номли услубий қўлланма муаллифи.  Фаолияти давомида халқаро нашрларда бир қанча илмий мақолалари, жумладан, “Modern science and higher education are foundation of science and development”, “Tne role of physical culture in tne education of a developed generation” ҳамда “Section: Phisical culture and methods os education” мақолалари Journal Impact Factor илмий базасига кирувчи Web of Scientist: International Scientific Research journal (WOS) хорижий журналларида чоп этилган.

 

                                                                                     Факултетлараро жисмоний маданият кафедраси аъзолари

 

Қосимова Раъно Ахмедовна

ranoqosimova4319@gmail.com

Факультетлараро жисмоний маданият кафедраси доценти. 2000 йилдан Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида фаолият юритиб келади.

Раъно Қосимова жисмоний маданият ва спорт муаммоларига оид 180 дан зиёд  илмий, услубий  маколалар  нашр эттирган. 14 услубий  тавсиянома,  7 ўқув қўлланма, 1 монография, 1 дарслик муаллифи.  Шунингдек, 70 дан зиёд республика  ва халқаро  илмий-амалий  анжуманларда  иштирок этган.

Доцент Раъно Қосимова кўп йиллардан  буён Самарқанд давлат университетининг талабалар спорт соғломлаштириш  оромгоҳини бошқариб келмоқда.

Курбанов Акбар Асламович

akbarkurbanob0920@gmail.com

1998 йилдан Самарқанд давлат университетининг факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритади.

Акбар Курбанов фаолияти давомида Web of Sciense базаларида индексацияланган илмий журналларда 3 мақоласи чоп қилинган. Акбар Курбанов 4 ўқув-услубий ишланмалар, 2 фан дастурлари муаллифи. Республика ВАК тассаруфидаги илмий журналларда 3 мақола чоп этган.

60 дан ортиқ халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида мақолалари билан иштирок этган.

Исаев Негмат Исломович

negisayev@gmail.ru

1998 йилдан Самарқанд давлат университетининг факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

“Жисмоний тарбиядан спортга” номли услубий қўлланма муалифи. 15 дан ортиқ халқаро ва республика илмий анжуманларда мақолалари чоп этилган.

Обланазаров Фахриддин Асадович

foblanazarov@mail.ru  

Факультетлараро жисмоний маданият кафедраси ассистенти. Фахриддин Обланазаров фаолияти давомида 2 услубий қўлланма, 1 ўқув қўлланма ва 8 республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.

Фаолияти давомида Самарқанд терма жамоаси “Универсиада-2016” ва “Универсиада-2020” спорт мусобақаларида фахрли III-ўринни эгаллаб Президент совғаси билан тақдирланган. 

Мирзаев Лазиз Толипович

mirzayevlaziz892@gmail.com

2018 йилда буён Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида ўқитувчи-ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

Волейбол спорт тури бўйича спорт устаси номзоди. 

2021 йилдан мустақил изланувчиси. “5-6 синф ўқувчиларни волейбол спорт турига саралашда махсус жисмоний тайёргарлик воситасидан фойдаланишни механизмлари” мавзуси бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси олиш учун диссертация мавзуси устида илмий изланишлар олиб бормоқда

Факультетлараро жисмоний маданият кафедраси ҳақида

Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия  ва спорт кафедраси  1927 йилда ташкил топган.

2015 йилда кафедра факультетлараро жисмоний маданият ва спорт, 2021 йилда факультетлараро жисмоний маданият кафедраси номи билан фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада бугунги кунда  «Жисмоний маданият ва спортни таълим йўналлишларига асосан дарс жараёнида ташкил этиш» мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бош мавзуга мос ҳолда кафедрада бир қанча илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди. Бу ишлар бугунги кунда жисмоний маданият ва спорт соҳасида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммоларни ўрганиш жисмоний маданият ва спорт соҳасини ҳар томонлама такомиллаштиришда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Шуни назарда тутган ҳолда кафедранинг бир катор профессор-ўқитувчилари бош илмий мавзу бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб, илмий мақола, услубий қўлланмалар чоп этишмоқда.

Жисмоний маданият ва спорт соҳасида устувор йўналишлардан бири ҳисобланиб талабаларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришга ва спорт натижаларини яхшилашга катта ёрдам беради.

Кафедрада илмий техника дастурлари доирасида бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари ўқув жараёнига жорий этиб келинмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари бош мавзудан келиб чиққан ҳолда бир қанча илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, жисмоний маданият бакалавриат йўналиши бўйича  мутахассислар тайёрлаш тизимига илмий тадқиқот натижаларини тадбиқ этмоқда.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 10 дан ортиқ дарслик,  ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар  яратилган. Шунингдек, 5 дан ортиқ монография, 10 га яқин илмий оммабоп рисола, 20 дан зиёд илмий тўплам, 300 га яқин илмий мақола ва 150 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр этилган.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

 Жисмоний тарбия ва спорт

Бакалавр

Барча бакалавр таълим йўналишларда 20 дан ортиқ спорт турлар бўйича тўгараклар фаолият кўрсатиб келмоқда

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар