Самарқанд давлат университети геология ва гидрометеорология кафедраси
Самарқанд давлат университети геология ва гидрометеорология кафедраси мудири
Мелиев Бахтиёр Абдухомидович
+998 99 776 77 25 baxtiyormeyli@gmail.com
Бахтиёр Мелиев география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2019 йилда “Ўрта Зарафшон ландшафтларини тадқиқ этишда замонавий (аэрокосмик, математик, геоинформацион) методлардан фойдаланиш” мавзусида география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. 2023 йилдан бошлаб геология ва гидрометеорология кафедраси мудири лавозимида ишламоқда.
Бахтиёр Мелиев халқаро ва республика илмий-амалий грантларида иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги кунда Зарафшон ҳавзаси сув ресурслари миқдорий кўрсаткичларига иқлим ўзгариши таъсирини баҳолаш мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Шу соҳада 1 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма, 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республикамиз ОАК журналлари ва хорижнинг илмий журналларида чоп этилган.
геология ва гидрометеорология кафедраси аъзолари
Икрамов Файзулла Абдуллаевич Техника фанлари номзоди, профессор. 2024 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. 1982 йилда “Деформационные и прочностные характеристики песчанных грунтов в около предельном и предельном наприженных состояниях в условиях плоской деформации” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 10 дан ортиқ услубий қўлланма, 60 дан ортиқ илмий мақолалари муаллифи. Олимнинг “Саноат ва фуқаро биноларини пойдеворларини лойиҳалаш”, “Аэродромлар учиш қўниш тасмасини лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмалари нашр этилган. Шунингдек, олим Голландия, Латвия, Эрон, Таиланд, Австралия, Цингапур, Россия, Қозоғистон давлатларида геология ва грунтлар механикаси фанига доир илмий анжуманларда ўз маърузалари билан иштирок этган. Ссопус ва Веб оф Ссиенсе базаларида илмий журналларда 10 та мақоласи эълон қилинган. 2020 йилдан бошлаб “Зарафшон воҳасидаги ер кўчкилари муаммолари ” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. |
|
Хайрулла Журақулов География фанлари номзоди, профессор. 1990 йилдан бошлаб Самарқанд давлат универcитетида фаолият юритиб келади. 1992 йилда “Зарафшон тоғ ва тоғолди текислик ландшафтларининг табақаланиши” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида 2 дарслик, 2 монография, 1 рисола, 3 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланма, 160 дан ортиқ илмий мақолалари муаллифи. Олимнинг “Умумий геоморфология”, “Общая геоморфология” номли дарсликлари ҳамда “Геология ва геоморфология асослари”, “Общая геоморфология” номли ўқув қўлланмалари нашр этилган. Шунингдек, олим Полша, Ҳиндистон, Уфа, Москва, Қозоғистон, Қозон, Боку, Бишкек шаҳарларидаги география фанига доир илмий журналларда ва анжуманларда ўз мақолалари билан иштирок этган. Scopus ва Web of Science базаларида илмий журналларда 3 та мақоласи эълон қилинган. 2020 йилдан бошлаб “Жанубий-Ғарбий Ўзбекистонда антропоген таъсирида табиат комплексларида юз бераётган жараёнлар” мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. |
|
Бурибай Рахмонов
География фанлари номзоди, профессор. 1995 йил “Закономерности изминения физико-механических свойств засолённых пылевота-глинистых грунтов при замачивании и вьщеличивании” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. “Умумий геологиядан амалий машғулотлар”, “Умумий геология фанидан малакавий амалиётни ўтказиш учун услубий қўлланма”, “Умумий геология фанидан мустақил ишларни бажариш учун услубий кўрсатма”, “Практические занятия по общей геология” номли ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалари ҳамда “Грунтларнинг намланиши ва сув таъсирида физик-механик хоссаларидаги ўзгариш қонуниятлари”, “Moisture of grouns and laws of change in physical properties under the influence water” номли монографияларини нашр эттирган. Бундан ташқари 100 га яқин республика ҳамда халқаро журналлар ва конференция материалларида мақолалар эълон қилган. |
|
Тухтамишев Шухрат Шерманович @tuxtamishevshuxrat78@gmail.com
Кафедра доценти. 2024 йилдан СамДУ “Геология ва гидрометеорология” кафедрасида доценти лавозимида ишлаб келмоқда. 2022 йил техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Тухтамишев Шухрат 55 дан ортиқ илмий ишлар чоп эттирган. 2 монография ва 4 та ўқув қўлланма муаллифи. Халқаро журналларда 5 мақоласи, республика даврий журналларида 20 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. 20 халқаро ва 15 республика миқёсидаги илмий анжуманларда маъруза тезислари билан иштирок этган. https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57221228173 |
|
Хайдаров Сафарбой Абдирашитович +998 91 299 86 39 haydarovsafarboy@gmail.com
Сафарбой Хайдаров география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2018 йилда “Зарафшон ҳавзаси дарёлари сув ресурсларининг шаклланишига иқлимий омилларнинг таъсирини баҳолаш” мавзусида география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Сафарбой Хайдаров халқаро ва республика илмий-амалий грантларида иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги кунда Зарафшон ҳавзаси сув ресурслари миқдорий кўрсаткичларига иқлим ўзгариши таъсирини баҳолаш мавзусида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Шу соҳада 1 монография, 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 1 услубий қўлланма, 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республикамиз ОАК журналлари ва хорижнинг илмий журналларида чоп этилган. |
|
Ғаниев Шахоб Рабимқулович
География фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2014 йилдан Самарқанд давлат университети геология ва гидрометеорология кафедрасида ассистент ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келади. 2022 йил география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Шахоб Ғаниев 40 дан ортиқ илмий ишлар чоп эттирган. 1 монография муаллифи. Халқаро журналларда 2 мақоласи, республика даврий журналларида 8 мақоласи чоп этилган. 16 халқаро ва 9 республика миқёсидаги илмий анжуманларда маъруза тезислари билан иштирок этган. |
|
Зиё Нормаматов
|
|
Саттаров Жовхар Бурхонович
Кафедра ассистенти. 2022 йилдан СамДУ гидметеорология кафедрасида асисстент лавозимида ишлаб келмоқда. “Фойдали қазилмалар геологияси”, “Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш”, “Минерология ва кристоллография”, “Палеонтология ва стратиграфия”, “Геокриология” ва “Геофизика тадқиқот усуллари” каби фанларидан геология йўналиши талабаларига дарс беради. |
|
Амирқулов Маматқул Давир ўғли Кафедра ассистенти. 2023-йилдан СамДУ геология ва гидрометеорология кафедрасида асисстент лавозимида ишлаб келмоқда. “Структуравий геология ва геологик хариталаш”, “Геологик разведка иши ва хавфсизлик техникаси”, “Минералогия ва кристаллография”, “Палеонтология ва стратиграфия”, “Петрография” ва “Геотектоника” каби фанларидан геология йўналиши талабаларига дарс беради. |
|
Гидрометеорология кафедраси ҳақида СамДУ гидрометеорология кафедраси 2007 йилда ташкил топди. Кафедра ташкил этилгандан ҳозирги кунгача профессор Субхон Аббосов, Али Абдулқосимов, Қувондиқ Ярашев, Т.Ҳолиқуловлар мудирлик қилди. Бугунги кунда доцент Сафарбой Хайдаров мудирлик вазифасини бажариб келмоқда. Гидрометеорология йўналиши бакалавриатурасига дастлаб 8 киши қабул қилинган бўлса, кейинчалик бу кўрсаткич 25 тагача кўпайди ва шунга мос равишда кафедранинг ўқув соатлари ҳажми ҳам ошиб борди. 2009 йилдан бошлаб кафедра қошида қуруқлик гидрологияси мутахассислиги бўйича магистратура фаолият юритмоқда. 2017 йилдан 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослиги бўйича кафедрада докторантура фаолият кўрсатмоқда ва ҳозирда кафедра докторантурасида 5 нафар таянч докторант тадқиқот олиб бормоқда. Кафедрада янги давлат таълим стандартлари асосида 5140700-Гидрометеорология, 5140800-Геология (фаолият соҳаси бўйича) йўналишларида бакалаврлар тайёрланмоқда. |
|
Бугунги кунда кафедрада 1 нафар фан доктори, профессор, 2 нафар фан номзоди, профессор, 2 нафар (PhD) доцент, 1 нафар (PhD) ассистент, 4 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедра аъзолари “Жанубий-Ғарбий Ўзбекистон гидрологик, метеорологик ва гидрогеологик хусусиятларини тадқиқ қилиш” бош мавзусига асосан Ўзбекистон сув ресурслари ва гидрогеологик ресурсларга бағишланган илмий тадқиқот ишларини олиб борадилар. Кафедрада илмий тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида ҳудудларда сув ресурслари, сув сифати ва экологик ҳолати, ичимлик суви таъминоти, иқлимий хусусиятлари, метеорологик омилларнинг ўзгарувчанлиги, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари, ер ости сувларининг ҳолати ва сифати, юза сувлари билан боғлиқлиги, шаклланиши ҳақидаги масалалар билан шуғулланади. Бугунги кунда кафедрага 5140700-Гидрометеорология ва 5140800-Геология (фаолият соҳаси бўйича) бакалавр таълим йўналишлари ҳамда 5А141101-Гидрология мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланмоқда |
|
Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари Бакалавр
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар